Бугун туғилган кун – Иқбол Мирзо
Мирзаалиев Иқбол Мирзакаримович 1967 йил 1 май куни Фарғона вилояти Бағдод тумани Қўштегирмон қишлоғида туғилган.
Ижодкор меҳнат фаолиятини матбуот ва телерадио соҳасида бошлаб, турли йилларда “Ўзбекистон табиати”, “Ватан” газеталари ҳамда “Ўзтелерадиокомпания” тизимида фаолият юритган. Шунингдек, у “Ассалом Ўзбекистон” студиясида бош муҳаррир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, парламентда эса сенатор ва депутат сифатида ишлаган.
Иқбол Мирзонинг “Кўнгил”, “Сени соғинаман”, “Мени эслайсанми?”, “Танланган шеърлар”, “Қўшиқларим”, “Сизни куйлайман” каби қатор асарлари чоп этилган.
Ижодкор 2005 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвонига сазовор бўлган, шунингдек “Шуҳрат” медали ва “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.
Айни пайтда ижодкор “Жадид” газетаси бош муҳаррири сифатида фаолият олиб бормоқда.
***
P/S: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Сайтимизни кузатиб боринг!