Бугунги кунда"telegram" дунёдаги энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири ҳисобланади. Бугун "telegram" ижтимоий тармоғининг яратилганига 12 йил тўлди. Телеграмнинг асосий ютуғи - махфийликка бўлган талабда бўлган. 2013 йил кузда Саудия Арабистони ва Форсий кўрфаз яқинидаги бошқа давлатларда "telegram" ижтимоий тармоғи ҳақидаги гап-сўзлар кўпайди. Шунда таниқли араб блоггери Холид App Store'да янги ажойиб мессенжер пайдо бўлгани ҳақида бир неча постда таъкидлайди.

Телеграмнинг рекламаси унинг махфийлигида бўлган. Дуров ҳеч ким уларнинг ёзишмаларини кўра олмаслигини таъкидлаб, фойдаланувчиларда ишончни қайта уйғотади.

2014 йилда "telegram" муносиб равишда Европадаги энг тез ўсиб бораётган стартапга айланди. 2015 йилга келиб "telegram"дан фойдаланувчилар сони 100 миллиондан ошиб кетди. 

Телеграмнинг ривожланишида яна бир инсоннинг ҳам ўз хиссаси бор десак муболаға бўлмайди. Эдуард Сноуден собиқ МРБ агенти. У 2013 йилда АҚШдан қочиб Россияга келади ва бошпана сўрайди. Бунга сабаб у ҳукуматнинг одамлар устидан олиб борадиган доимий кузатувларини фош этади. Телеграм шуҳрат топишига ўша пайтдаги аҳвол - махфийликка бўлган талаб сабаб бўлади.

Telegram асосчисининг айтишича, 12 йил ичида "фақат оғзаки сўз туфайли" 800 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчига эга бўлган. "Йиллар давомида кўплаб янгиланишлар ва яхшиланишлар билан Telegram замонавий хабар алмашиш тажрибаси қандай бўлиши кераклигини қайта белгилаб берди. Ўтган ўн йиллик ҳаяжонли ўтган бўлса-да, кейинги 12 йил Telegram ўзининг ҳақиқий салоҳиятини очиб берадиган вақт бўлади", деб ёзади миллиардер. 

Шу ўринда хаккерлар Телеграм учун қай даражада хатарли?деган савол туғилади. Хаккерлар Телеграмдан сизиб чиққан маълумотларни турли усулларда билиб олишлари мумкин. Телеграм хавфли хаккерлар ва кибержиноятчиларга ўз фаолиятини автоматлаштириш учун кенг имкониятларни тақдим этиши мумкин. Телеграм ботлари ишлаб чиқувчиларга платформада учинчи томон иловаларини ишга тушириш имконини беради. Одатда, компаниялар реклама ва маркетинг компаниялари учун бу технологиядан фойдаланадилар. Хаккерлар ботлардан сояда турган ҳолда ўз операцияларини бажариш учун фойдаланишлари ва ўз таъсирини чатлар ва гуруҳларга осонроқ тарқатишлари мумкин. Аммо Телеграм қароқчилик билан шуғулланувчи муаммоли гуруҳларни ёпишда анча иштиёқмандлик кўрсатаётганини ҳам айтмасдан илож йўқ. Компания доимий равишда фойдаланувчилар орасида муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган материалларни алмашадиган ҳар қандай гуруҳ ёки каналларни ёпади.

Давлат органлари учун “телеграм”дан фойдаланиш хавфсизми?

Албатта, хавфсизлик нуқтаъи назаридан Телеграм кўплаб устунликларга эга бўлишига қарамай, афсуски, давлат органларида ишловчи фойдаланувчилар учун бутунлай хавфсиз ижтимоий тармоқ эмас. Бу илова давлат органлари ўртасида ўзаро махфий хабарлар алмашаётган пайтда турли хил хаккерлар ҳужумларига учраши мумкин. Шу каби ҳолатларни олдини олиш учун давлат идоралари фойдаланувчилари иловани имкон қадар хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда ишлатишлари мақсадга мувофиқ.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/MEmrHfytcj8" title="Bugun &quot;телеграм&quot; ijtimoiy tarmog`i 12 yoshga to`ldi!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун "telegram" ижтимоий тармоғи 12 ёшга тўлди! (+видео)