Биз тараққиётнинг тобора илдамлаб бораётгани ҳақида кўп ва хўб сўз юритганмиз. У билан ҳамқадам бўлишга, ривожланишлар шиддатидан ортда қолмасликка ҳаракат қилиб келаяпмиз. Бугун шов-шувларга сабаб бўлган янгилик эртага оддий ҳолатга айланиб бораётган даврда фарзандларимизнинг янада билимли, ҳунарли бўлиши учун имкониятлар майдонини кенгайтириб бораётганимиз ҳам бежиз эмас.

Биргина олий таълим соҳасини олсак, бугун олий таълимда тайёрланаётган кадрлар, мутахассислар ишлаб чиқариш “бозор”ида қанчалар “харидоргир”? Корхона ва олий таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик ўзини қай даражада оқлаяпти? Муаммолар нимада, ечим қаерда?

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 20 июнь куни муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам бу ҳақда атрофлича фикр юритилди.  

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори Орифжон Бозоров билан суҳбатимиз айни шу мавзуда бўлди.

– Биргина муҳандислик соҳасини олсак, ушбу йўналишда ҳар йили минглаб кадрлар ўқишни битириб чиқмоқда, улар ўз соҳалари бўйича қанчалик тайёр деб ўйлайсиз? Тўғрироғи, “меҳнат бозори”да уларга талаб қай даражада? 

– Мамлакатимизда ишлаб чиқариш корхоналари сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Уларнинг ривожланиши маҳсулот салмоғи, сифатига ва, энг асосийси, малакали кадрларнинг салоҳиятига кўп жиҳатдан боғлиқ. Агар ҳар йили юртимизда ўртача 3 мингта саноат корхонаси ишга туширилишини эътиборга олсак, бу 150 минг атрофида иш ўрни яратилишига асос бўлади. Хўш, уларда меҳнат фаолиятини олиб борадиган мутахассисларнинг ҳаммаси ҳам етарли кўникмага эгами? Президентимиз йиғилишда бу масала хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. “Иқтисодиётимизни жадал ривожлантириш учун бизга юқори малакали муҳандис-технологлар сув билан ҳаводек зарур. Ҳар бир вазир, тармоқ раҳбари, ректор ва профессор-ўқитувчи масъулиятни чуқур ҳис қилиб, қаттиқ ишласа, изланса, бунга албатта эришамиз”  деди Шавкат Мирзиёев. 

Кадрлар салоҳияти биргина олий таълим муассасаси берадиган билим билан чегараланиб қолмайди. Шунинг учун давлатимиз раҳбари соҳани ривожлантириш учун янги ташаббусларни илгари сурди.

Энди техника йўналишида ўқитиш ва илмий-тадқиқот жараёнлари илғор тажрибалар асосида тўлиқ ўзгаради. Бу тизимдаги 36 та олий таълим муассасаси ва уларнинг филиаллари босқичма-босқич йириклашиб, жами 20 та олий ўқув юрти қолади. Улар дуал таълим тизимига тўлиқ ўтади.

Очиғини айтиш керак, меҳнат бозорида талаб йўқ мутахассисликлардан воз кечиш вақти келди. Олий таълим муассасалари ўзининг таълим йўналишларини ишлаб чиқариш соҳасидаги талаблардан келиб чиқиб белгилаши лозим. Сабаби тизимда хусусий таълим ташкилотлари фаолиятининг ҳам ривожланиб бораётгани рақобат муҳитини кенгайтирмоқда. Ота-оналарнинг, ёшларнинг дунёқараши ўзгараяпти. Диплом учун эмас, мутахассис бўлиб етишиш учун ўқийдиган пайт келди. “Ўқияптими, ўқияпти” деб эмас, “ўрганаяптими, изланаяптими?” дея фикр юритадиган вақт ҳозир.

Шунинг учун “тармоқ – корхона – олийгоҳ” тамойили асосида ҳар бир олий ўқув юртига саноат корхонасини ҳамкор сифатида бириктириб қўйиш белгиланди. Эндиликда ҳамкор корхоналарда барча муҳандислик олий ўқув юртларининг кафедралари очилади ва дуал таълим йўлга қўйилади. Бунда корхоналар ушбу кафедраларни жиҳозлаш, ўқитувчи ва талабаларни рағбатлантиришга маблағ ажратиш борасида масъул ҳисобланади. Талабаларнинг амалиёти ва битирув курсдаги таълими тўлиқ ҳамкор корхоналарда ташкил қилинади.

–Кейинги пайтларда “дуал таълим” деган тушунчага кўп бора дуч келяпмиз. Аслида “дуал таълим” нима? У қанақа тартибда амалиётга тадбиқ этилади?

– Давр ва тараққиёт талабидан келиб чиқиб, олий таълим тизимида ҳам ўзгаришлар, янгиланишлар жараёни кечмоқда. Президент раислигида бўлиб ўтган навбатдаги видеоселектор йиғилишида ҳам соҳа масъуллари олдига янги вазифалар қўйилди. Шулардан бири дуал таълимни кенг жорий этишдир. Хўш, дуал таълим ўзи нима?

Оддий қилиб айтганда, дуал таълим – бу ҳам олий ўқув юртида ва ҳам корхонада таҳсилнинг узвий ҳолда амалга оширилиши. Шу жиҳати билан у талабалар амалиётидан фарқ қилади. Бунда ишлаб чиқариш соҳасида ҳам кафедралар ташкил этилиб, дарс машғулотлари бевосита корхонанинг ўзида, лабораторияларида олиб борилади. Демак, талабалар битирув дипломини олиши билан иши ҳам тайин бўлади. 

Йиғилишда таъкидланганидек, дастлабки босқичда 10 та олий таълим муассасасида “Олий муҳандислик мактаблари” очилади. Корхоналар мазкур мактабларда лабораториялар ташкил этилиши ва жиҳозлашини молиявий қўллаб-қувватлайди. Албатта, давлат бюджетидан ҳам маблағ ажратилади.

–Бугунги кунда назария билан амалиёт бир-биридан узилиб қолгандек тасаввур уйғотади менда. Боиси олий таълимда ўқитилаётган фанлар, назариялар амалиётга кўпам мос келавермайди. Яъни эскирган дарсликлар ва янги технологиялар ҳақида нима, дея оласиз? 

– Бу иккиси бир-бирига асло мос эмас. Сўзимиз аввалида тараққиёт шиддати ҳақида бежиз фикр юритмадик. Очиғини айтиш керак, бугун олий таълимдаги кўплаб дарсликлар ва ўқув қўлланмалари маънан эскирган. Сабаби уларда таърифи келтирилган қурилмалар, маълумотлар аллақачон муддатини ўтаб бўлган. Президент бу ҳақда куюнчаклик билан гапиргани шундан. 

Шундай бўлса-да, Қашқадарёда бу борада ижобий ўзгаришлар бор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори таълим ва корхоналар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлади. Қарорга кўра, талабаларнинг нуфузли корхоналарда амалиёт ўташи, профессор-ўқитувчиларнинг эса ўз билим ва малакаларини ошириши учун имконият эшиклари очилди. Хўш, унинг амалий натижалари нималарда кўринди?

Институтимиз мисолида эътироф этишимиз мумкинки, қарор талабларидан келиб чиқиб, вилоятдаги нефт-газ-кимё соҳасига ихтисослашган йирик корхоналар билан ҳамкорлик кенг йўлга қўйилди. Бу ҳамкорлик самарасида талабаларнинг амалиётини ташкил этиш билан боғлиқ кўплаб муаммолар ечилди. Яъни талабалар учун транспорт, махсус кийимлар, лабораториялардан фойдаланиш, корхона томонидан мутахассис бириктириш имкониятлари яратилди. Ишлаб чиқариш соҳаси илғор мутахассисларининг олий таълим муассасаларида дарс машғулотлари ўтиши йўлга қўйилди. Иқтидорли профессор-ўқитувчилар ва талабаларни саралаш мақсадида турли танловлар жорий қилинди.

2023-2024 йиллар давомида институт талабаларидан 700 нафарининг амалиёти таълим кластери таркибидаги корхоналарда ташкил этилди. Ишлаб чиқариш корхоналарининг таклифлари асосида нефть ва газ иши, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш, кимёвий технология, нефть, нефть ва газни қайта ишлаш технологияси каби таълим йўналишлари, юқори молекулали бирикмалар кимёвий технологияси, нефть-газ саноати машиналари ва жиҳозлари мутахассислиги бўйича 10 дан ортиқ янги фанлар киритилди ва фан дастурлари такомиллаштирилди.

Корхоналарнинг малакали ходимларидан 20 нафари ўқув жараёнига жалб этилди, институт профессор-ўқитувчиларидан 28 нафарининг ишлаб чиқариш корхоналарида стажировкаси ташкил қилинди. Кластер корхоналари томонидан иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалиёт ва стипендия бўйича танловлар жорий этилди. Натижада институт талабаларидан 20 нафари "Шўртан газ-кимё мажмуаси" МЧЖ ва 5 нафари "Uzbekistan GTL" МЖЧ жорий этган стипендия танловлари ғолиби бўлди. 69 нафар талаба иш билан таъминланди. Институт профессор-ўқитувчиларидан 4 нафари “Uzbekistan GTL” компанияси томонидан ўтказилган “Энг фидойи устоз” танлови ғолиби сифатида эътироф этилди.

Президентимизнинг дуал таълимни кенг жорий қилиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни янада кучайтириш, хориж тажрибасини ўрганиш, ҳаётга татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратгани уларнинг нечоғли долзарб эканлигини англатади.

Менимча, бўлажак муҳандис, албатта, лаборатория кўриши керак. Агар у маърузаларда олаётган билимларини лабораторияда қўллаб кўрмас экан, эртага амалиёт машғулотларида фаол иштирок эта олмайди. Ахир синфхонада олинган билим амалиётда мустаҳкамланади. Демак, агар талаба мана шу жараёнлардан ўтмаса, эртага, ишлаб чиқаришга борганида, яхши мутахассис сифатида ишлай олмайди.

Йиғилишда билдирилган фикрлар, белгиланган вазифалардан шундай хулоса қилиш мумкинки, бундан бу ёғига мамлакатимизда муҳандислик соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш нафақат олий таълим муассасалари, балки ҳокимликлар, коркона-ташкилотларнинг ҳам асосий вазифаси ҳисобланади. Эзгу мақсад йўлидаги бундай ҳамкорлик янги Ўзбекистоннинг тараққиётига хизмат қилади.

–Ҳақиқатда нефть-газ соҳасида таълим кластерининг ташкил этилгани ижобий натижаларни бера бошлади. Лекин ўйлайманки, бу етарли эмас, таълим кластерларини бошқа йўналишларда ҳам кўпайтириш вақти келди. Тўғри эмасми?

– Албатта, сифатли таълим фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш орқали таъминланишини даврнинг ўзига кўрсатиб берди. Бу, ўз навбатида, ёшларнинг етук, замонавий мутахассис бўлиб етишишини кафолатлайди. Юқорида қайд этганимиздек, талаба дарс машғулотларида олган билимларини амалиётда мустаҳкамлаб боради, кўзи қотади, тажрибаси ортади. Бир сўз билан айтганда, тайёр ходимга айланади.

Ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда бошқа устувор муҳандислик йўналишларида, жумладан, энергетика, геология, гидротехника ва машинасозлик каби соҳалар бўйича ҳам нефть-газ кластерлари сингари таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини жорий этиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Зеро, бугунги натижалар ушбу тизимнинг афзалликларини яққол намоён этиб турибди.

Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси иқтидорли ёшларнинг ва ёш олимларнинг ўз салоҳиятини янада кенг намоён этиши, ўз устида ишлаши, илмий тадқиқот ишларини изчил амалга ошириши учун катта имкониятлар яратади. Натижада юртимиз иқтисодиёти тобора ривожланади. Ёшларнинг ўз билими, маҳоратига бўлган ишончи, қатъияти ортади. Профессор-ўқитувчиларнинг масъулияти, янгиликларни ўзлаштириш ва таълим тизимида жорий этишга бўлган интилиши янада кучаяди. 

Бир сўз билан айтганда, ҳокимият, корхона ва олий ўқув юрти  ҳамкорлиги янги Ўзбекистоннинг тараққиётига хизмат қилади. Биз, профессор-ўқитувчилардан талаб этиладигани янгича ишлаш, изланиш ва янгиликка интилишдир.

Самимий суҳбатингиз учун ташаккур.

ЎзА мухбири Ўлмас Баротов

 суҳбатлашди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун тайёрланаётган кадрлар ишлаб чиқариш “бозор”ида қанчалар “харидоргир”?