Бугун санъат ва маданият соҳасида чексиз имкониятлар бор... (+видео)
Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда санъат ва маданият соҳаси мисли кўрилмаган трансформация даврини бошдан кечирмоқда. Рақамли технологиялар, глобаллашув ва эркин мулоқот ижодкорлар ва маданият ихлосмандлари учун чексиз уфқларни очмоқда.
Давлатимиз раҳбари жамиятимизда миллий руҳни мустаҳкамлашнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бугун халқни илҳомлантирадиган адабиёт, ёшларга фахр ва ифтихор берадиган кино, қалбларни жунбишга келтирадиган мусиқа, одамни ўзини англашга ундайдиган театр кераклиги таъкидлангани бежиз эмас.
Бугунги лавҳамизда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Шоҳрух Юлдашев ва “Дўстлик“ ордени соҳиби, хонанда Ғайбулла Турсунов бугунги кунда санъат ва маданият соҳаларига берилаётган чексиз имкониятлар ҳақидаги фикрлари билан бўлишдилар.
Муҳайё Турдалиева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА