
Бугун, 10 июнь куни футбол бўйича Осиё минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида сўнгги тур учрашувлари ўтказилади.
Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўзаро рақобатлашади. Мазкур ўйин маҳаллий вақт билан соат 18:45 да бошланади. Учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракат қилади. Қатар термаси эса анъанавий тўқ-қизил рангли кийимда майдонга тушади.

Ҳозирда, 9-тур якунига кўра, саралашнинг “А” гуруҳида Эрон 20 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон эса 18 очко жамғарган. Ушбу жамоалар муддатидан аввал Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани қувонарли ҳол, албатта. Шунингдек, БАА термаси 14, Қатар эса 13 очко билан 4-ўринда қолган ҳолда тўртинчи босқичга йўлланмани нақд қилди.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари баҳсидан сўнг тарихий натижа қайд этган миллий терма жамоамиз аъзоларини тақдирлаш маросими ўтказилиши режалаштирилган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА