Бугун БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессия иши бошланади
Бугун – 14 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси иши бошланади. 21-27 cентябрь кунлари унинг доирасидаги ишлар ўзининг авж палласига киради, дейилади “ТАСС” хабарида.
Ўтган йили пандемия муносабати билан ўрнатилган чекловлар боис ассамблеянинг юбилей сессияси очилиши виртуал тарзда ўтказилганди. Бу йил кўп миқдордаги меҳмонларнинг келиши кутилмоқда.
Мальдив вакили, мазкур мамлакат ташқи ишлар вазири бўлиб турган Абдулла Шаҳид Бош Ассамблея раиси сифатидаги ваколатлари доирасида фаолиятга киришади.
Халқаро ташкилотнинг Хавфсизлик кенгашини сентябрда Ирландия бошқаради. Афғонистондаги вазият биринчи даражали муҳокамадаги масала бўлади.