Бугун туғилган кун
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Саъдулла Ҳаким 1951 йил 25 мартда Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган.
25 март
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Саъдулла Ҳаким 1951 йил 25 мартда Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган.
Саъдулла Ҳаким Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тугатган. У меҳнат фаолияти давомида масъул вазифаларда, раҳбар лавозимларида ишлаб келмоқда.
Ўқувчилар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Саъдулла Ҳакимни “Ҳамал тонглари”, “Сен кутган баҳор”, “Ёз оқшоми”, “Она сўз”, “Кўнгил юзи”, “Кўҳна нақл” каби шеърий китоблари орқали яхши билади. Шунингдек, ижодкор Гёте, Пушкин, Лермонтов, Есенин, Юнус Эмро каби шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Саъдулла Ҳаким
Навоий ва Бобур
Она тили ори, ғурури
Асрлардан садо беради.
Навоийдан сўз айта туриб,
Тилга Бобур келаверади.
Олти кунда яралмиш олам
Ва одам ҳам. Шукрона айта
Биз февралнинг олти кунида
Туғиламиз ҳар йили қайта.
Ҳали борлиқ қиш уйқусида,
Ҳали кўзин очмайин бодом, —
Туркий замин кенгликларида
Чапараста гуллайди одам.
Сен, эй кўнгил, гар тиларсан хўб,
Сўз сеҳридан умрингга нажот, —
Мир Алишер этагини ўп,
Бобур Мирзо эшигида ёт…
Она тили ори, ғурури
Асрлардан садо беради.
Навоийдан сўз айта туриб
Дилга Бобур келаверади!
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!