
Буюк Британия қуролли кучларининг мудофаа стратегиясини янги “20-40-40” шакли асосида ўзгартиришни режалаштирмоқда, у учувчисиз бошқариладиган самолётларга асосланади, деб ёзмоқда “The Times” нашри.
Аввалроқ, “ITV” телеканали манбаларга таяниб, Буюк Британиянинг стратегик мудофаа ҳақидаги шарҳ июнь ойида чоп этилиши ҳақида хабар берган эди.
– Стратегик мудофаа шарҳи “20-40-40” деб номланувчи янги жанговар режани белгилаб беради ва бу инновацион режаларнинг бир қисмини ташкил қилади, -дейилади мақолада.
Манбага кўра, янги формула бўйича жанговар қобилиятнинг дастлабки 20 фоизини пиёда қўшинлар билан биргаликда танклар ва бошқа оғир зирҳли техникалар ташкил этади. Улар фронт чизиғидан энг узоқ масофада жойлашади.
Уларнинг олдидаги 40 фоизлик куч камикадзе дронлари ва масофадан туриб ходимлар томонидан бошқариладиган бошқа "бир марталик" қуроллардан иборат бўлади.
Қайд этилишича, Украина можароси Қироллик мудофаа стратегиясини қайта кўриб чиқишга таъсир қилган.
С.Раҳимов, ЎзА