Британия фуқаролигини олмоқчи бўлган америкаликлар рекорд даражада кўпайди
Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ўтган йил жами 8 790 АҚШ фуқароси Қиролликка рўйхатдан ўтказиш ёки фуқаролик олиш учун ариза топширган.
Бу 2024 йилдаги энг юқори кўрсаткич - 6 192 дан 42 фоиз кўп. Қонунга кўра, америкаликлар Британияга фуқаролик ёки маълум бир гуруҳ учун мавжуд рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилиши мумкин.
“Bloomberg” ёзишича, ушбу рақамлар Президент Трамп “Америка биринчи ўринда” сиёсатига мувофиқ, иқтисодиёт ва институтларни қайта тиклаш кампаниясини кучайтиргандан кейин кўплаб америкаликлар бошқа юртлардан имконият излай бошлаганини тасдиқлайди.
Британия ҳукумати иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга интилаётгани сабабли, аризачилар кўпайишини олқишлайди. Иммигрантларнинг умумий оқими чекланган бўлса-да, мамлакат юқори малакали ва юқори маошли мутахассисларга қизиқади. АҚШ фуқаролари эса аксар ҳолатда ушбу мезонга жавоб беради.
С.Раҳимов, ЎзА