Жумадан жумагача – ҳафта таҳлили

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 июнь куни “БРИКС+” форматидаги Глобал ривожланиш масалалари бўйича юқори даражали мулоқотда иштирок этди.

Хитой томони раислигида ўтган онлайн-тадбирда 18 мамлакат делегацияси қатнашди.

Форум кун тартибидан 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш кун тартибини амалга ошириш борасидаги глобал шерикликни мустаҳкамлаш масаласи ўрин олди. “Яшил” иқтисодиёт, юқори технологиялар, инновация, рақамлаштириш, транспорт ва логистика, гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

29 июнь куни Ашхобод олтинчи Каспий саммитига мезбонлик қилди. Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам илк бор бу денгизбўйи давлатлари раҳбарлари айнан шу ерда - Туркманистон пойтахтида тўпланиб, денгиз ва сувйўли атрофидаги муаммоларни муҳокама қилганди.

Эътибор берилса, йигирма йил давомида давлат раҳбарлари бор-йўғи олтинчи марта кўришиб туришибди. Шунга қарамай, экспертлар таъкидлашича, бу учрашув минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди.

Каспий саммити Евроосиё қитъаси ва жаҳонда алоҳида роль ўйнашга тайёргарлик кўрмоқда. Эндиликда бу лойиҳа Евороосиё иқтисодий кенгаши ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан бирга материк доирасидаги алоқани мустаҳкамлаш йўлида муҳим платформага айланмоқда. Бунинг сабаби оддий: Каспий денгизининг аҳамияти йил сайин ортяпти. Илгари Каспийга, асосан, йирик нефть ва газ конлари учунгина қизиқиш билдирилган. Энди бу ҳудудни комплекс ривожлантириш вақти келди. Айни жараёнда, энг аввало, Каспийбўйи давлатлари ўртасида савдо-сотиқни янада юқори босқичга олиб чиқадиган, янги транзит йўналишларини очадиган транспорт йўлаклари яратишга эътибор қаратилмоқда.

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги саммит Каспий денгизи ҳудудий мақоми тўғрисидаги конвенция қабул қилиниши билан якунланган. Жорий йиғилиш кун тартибининг бош мавзусисифатида минтақа хавфсизлиги белгиланди.

Якуний коммюникеда ҳам хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик тамойиллари ўз ифодасини топди. Биринчидан, Президентлар бешлик аъзоларидан бирортасига қарши ҳарбий амалиёт ўтказиш учун учинчи давлатга имкон берилмаслигини тасдиқладилар. Бундан буён Каспий мамлакатларида қирғоқбўйига кирмаган давлатлар қуролли кучлари жойлашиши тақиқланади.

Иккинчидан, етарли даражада ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. Бошқача айтганда бешлик давлатлари қурол-яроғининг барқарор мувозанати таъминланади, мамлакатлар ўзаро ва кўп томонлама манфаатни ҳисобга олиб, бир-бири хавфсизлигига зиён етказмайди.

Саммит иштирокчилари ўртасида келажакдаги ҳамкорлик ва ишонч руҳини сақлаб қолиш мақсадида ҳарбий фаолият соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш истаги ҳам тасдиқланди.

Ўтган июнь ойининг охирги ҳафтасида Европа бўйлаб саммитлар марофони кузатилди: 23-24 июнда Европа Иттифоқи етакчилари Брюсселда тўпланишди, 26-28 июнь кунлари Германиянинг Эльмау қасрида “катта еттилик” лидерлари жам бўлди. 28-30 июнда эса НАТОга аъзо давлатлар Президентлари ва ҳукумат раҳбарлари Мадридда дунё хавфсизлиги масаласини муҳокама этди.

ЕИ Украинага иқтисодий, маънавий-мафкуравий ва ҳарбий-техник ёрдам бериш масаласини ҳал этишга уринган бўлса, G-7 Киевга геосиёсий ва мафкуравий кўмак кўрсатиш, шунингдек, ЕИ ва НАТОга аъзо бўлмаган давлатларни Осиё мамлакатлари мавзусига жалб қилиш йўлларини таҳлил этди.

ЕИ йиғилишида Украина ва Молдовага ҳамжамият аъзолиги учун номзод мақоми берилгани ЎзА манбаларида ёритилди. Европарламент раиси Роберта Метсола “Украинага умид рамзи сифатида тегишли мақом берилдики, бу украин халқини маънавий қўллаб-қувватлашдир”, дея баёнот тарқатди.

Молдова ҳам “жабридийда бир ўлка” экани таъкидланди, Грузияга эса Европа уйи манзили анча узоқлиги кўрсатилди.

Иқтисодий жиҳатдан ўта ривожланган етти давлат - Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япониянинг бу сафарги йиғилишида эътибор тамоман Россияга қаратилди, РФ бўйидан энигача муҳокама қилинди. Ушбу давлат билан келгуси ҳамкорлик режаси белгилаб олинди.

Ғарбнинг мазкур норасмий халқаро клуби бутун дунёда инсон ҳуқуқи топталаётганини танқид остига олди. Хитойнинг Шинжон ва Тибети, Мьянмадаги ҳарбий тўнтариш, Эрон ва Украинадаги воқеалар бирма-бир кўриб чиқилди.

Совуқ урушдан кейинги дастлабки даврда НАТОга аъзо бўлиш ЕИ киришдан кўра осон эди. НАТО анча чекланган мезон ва талабларга эга, дейиларди. Шимолий альянс учун фақат ҳарбий ва либерал-мафкуравий жиҳат муҳим, рақобатчи мамлакат иқтисодиёти ва турмуш даражасини алоҳида мувофиқлаштиришнинг ҳожати йўқ эди.

ЕИга кириш учун номзод мамлакатдан Европа бозорига мос ислоҳотлар талаб этиларди. Қайсидир маънода, НАТОга қўшилиш ЕИга кира олмаган давлатлар учун бошланғич қадам ёки тассалли сифатида қабул қилинарди. Ҳатто, Украина ва Грузияга 2008 йили Бухарестда ўтган НАТО саммитида “вақт ўтиши билан” иттифоққа қабул қилиниши тўғрисида ваъда қилинганди. ЕИ ҳақида эса ўшанда шунга яқин гап ҳам мутлақо бўлмаган.

Бу саммитлар доирасида ва экспертлар муҳокамасида нега Украина НАТОга кирмайди, деган табиий савол атрофида мулоҳаза юритилди. Жавобни ҳам ўзлари беришди: Шимолий альянс Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий қарама-қаршиликни истамайди.

Мадридда Шимолий альянснинг янги стратегик концепцияси қабул қилинди, Россия “иттифоқ хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид қилувчи давлат”, дейилди. НАТО тарихида биринчи марта Хитой тилга олиниб, тўғридан-тўғри ҳарбий душман тарзида қаралмаса-да, таҳдид солувчи рақобатчи, деб аталди.

Бу баёнотга Хитойнинг жавоби кечикмади: “НАТО бутун дунё тинчлик ва барқарорлигига мунтазам таҳдид солиб келади. Ўзини мудофаа ташкилоти, деб билади, аммо доимий равишда янги ҳудудларга бостириб киришда давом этяпти”.

Пекиннинг ҳарбий фаоллигидан ташвишланаётган, Мадрид йиғилишида иштирок этган Япония, Австралия, Жанубий Корея ва Янги Зеландия ҳам Хитой “хавфсизлигимиз, манфаатимиз ва қадриятимизга таҳдид солмоқда”, деб жар солди.

Финландия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши анча тортишувга сабаб бўлди – энг жиддий эътирозни Туркия билдирди. Альянс Эрдоғанни “синдириш” учун кўп куч сарфлади. Саммит яқинлашгани сари музокара авж олиб борди. Туркия ва НАТО орасини “юмшатиш” учун яна Қўшма Штатлар жонга оро кирди: Туркияни F-16 қирувчи самолётлар бўйича аввал келишилган ва кейинчалик тўхтатиб қўйилган режа бўйича, яъни янги жанговар учоқлар, эскилари учун эҳтиёт қисмлар сотиб олишни тиклашдан умидвор қилди.

Хуллас, узоқ тортишув натижасида Туркия, Швеция ва Финландия раҳбарлари қўшма меморандум имзоладилар.

Шу билан икки Европа давлатининг Шимолий альянсга кириши масаласига нуқта қўйилди, дея шошиб хулоса чиқарганлар ҳам бўлди. Бинобарин, аввал ҳужжат Анқарада парламентда ратификация қилиниши керак. Туркия етакчиси буни очиқ айтиб қўяқолди: “Агар биз қарорни парламентдан ўтказмасак, бу икки давлатнинг НАТОга қўшилиши жараёни тўхтайди. Улар ўз мажбуриятини бажарсагина, парламентга мурожаат қиламиз”.

Шартлар ҳам етарли. Туркия учун терроризм энг ҳассос масала, миллатнинг оғриқли жойи. Турк ҳарбийлари 1984 йилдан бери курд сепаратистлари билан жанг қилиб келади. Террор фаолиятига алоқадор юзга яқин киши Швеция ҳудудида яшириниб юрибди. Давлат маъмурияти уларни чиқариб ташлашга андиша қилмоқда, чоғи.

Саммитлар, йирик йиғилишлар тугади. Муҳим ва аҳамиятли туркум қарорлар қабул қилинди. Гап ушбу қарорлар қай даражада амалга ошишида. Келаси ҳафта нуфузли учрашувлар режаланмаган бўлса-да, сиёсий ҳаёт давом этади. Учрашгунча!

Аброр ҒУЛОМОВ, ЎзА шарҳловчиси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БРИКС, ЕИ, “катта еттилик” ва НАТО йиғилишларига бир назар...