Брифинг: саволларга жавоблар берилди
Брифингда Коронавирусни даволашда занжабилни дори ўрнида қабул қилиш мумкинми? Сил билан даволаниб чиққан беморлар учун коронавирус касаллиги хавфлими?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда Коронавирусни даволашда занжабилни дори ўрнида қабул қилиш мумкинми? Сил билан даволаниб чиққан беморлар учун коронавирус касаллиги хавфлими? Қандай болалар тез-тез шамолловчи тоифага киради? Қандли диабети бор инсонларда коронавирус инфекциясининг оғир кечишининг сабаби нимада? “COVID-19” юқтирган ҳомиладор аёлларнинг чақалоғи дунёга келганда улар ҳам коронавирусга чалинган бўладими? каби саволларга жавоблар қайтарилди.
Брифингда коронавирус билан боғлиқ аҳолидан келаётган бошқа саволларга ҳам жавоблар тушунтирилиб, бу вирусдан сақланиш тўғрисида зарур маслаҳатлар берилди.