Маълумки, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 июлдаги "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида ҳаракатланиш эркинлиги, шу жумладан, транспорт воситалари учун чекловлар ўрнатилди.

Жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилиши, уларнинг шахсий кўрикдан ўтказилиши, улардаги ашёлар ва транспорт воситалари кўздан кечирилиши йўлга қўйилди.

АОКАда ташкил этилган  брифингда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров  томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий қилинган фавқулодда ҳолат доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июлдан 2022 йил 2августга қадар фавқулодда ҳолат амал қилиши даврида соат 21:00 дан соат 07:00 га қадар комендантлик соати жорий этилди.

Республикада жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминловчи инфратузилма объектларининг муҳофазаси  кучайтирилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасига кириш ҳамда ундан чиқиш чекланди ва юридик шахслар фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга қаратилган иш ташлашлар ва бошқа ҳар қандай ҳаракатлар, тинч йиғилишлар, кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши тақиқланди.

Ушбу ҳудудда  қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва махсус воситалар сотилиши тақиқланиб, жисмоний ва юридик шахслардан қурол ва ўқ-дорилар вақтинчалик олиб қўйилиши жорий қилинди. Дори-дармон ва алкоголь маҳсулотлари муомаласининг эса алоҳида тартиби жорий этилди.

Мутахассис сўзларига кўра, ушбу вақтинча жорий қилинган Фавқулодда ҳолат юзасидан Миллий гвардиянинг 1215 қисқа рақами орқали 24 соат давомида боғланиш ва керакли маълумотлар олиш мумкин.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БРИФИНГ: Миллий гвардия ахборот хизмати ахборот берди