Brent маркали нефтнинг бир баррели 79 долларга тушди
Жаҳон бозорида нефть нархи сешанба кундан бошлаб туша бошлади. Ҳозиргача пасайиш 4 фоиздан ошиб, Brent маркали нефтнинг бир баррели 79 долларгача тушиб қолди.
Кеча Brent маркали нефтнинг февраль ойи учун фьючерс нархи 4,34 фоизга тушиб, бир баррель қора олтин 79,09 доллар қилиб белгиланган. WTI маркасининг январь ойи учун фьючерс нархи ҳам тушишда давом этмоқда. Кеча кечқурун унинг нархи 4,17 фоизга пастлаган ва бир баррели учун 73,72 доллар бериладиган бўлган.