Бозорнинг санитария ҳолати яхшиланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги “Чорсу” деҳқон бозори ҳудудида айни пайтда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Жараёнга масъул этиб шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев раҳбарлигида шаҳар ИИБ, прокуратураси, солиқ хизмати, ФВБ ва бошқа масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилган.
Улар зиммасига бозор ҳудудида санитария ҳолатини яхшилаш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, фавқулодда ҳаракатланиш йўлларини очиш ҳамда ёйма савдоларни тугатиш вазифалари юклатилган.
Шаҳар ҳокими ўрганишлари давомида Самарқанд кўчаси ва хиёбон ҳудудларида бўлиб, бу ердаги ноқонуний қурилмалар ва савдо ёймаларини бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Ҳозирда ушбу топшириқлар ижросига киришилиб, бозор ҳудудидаги ёйма савдолар олиб ташланмоқда. Шу билан бирга, хиёбон ва йўллар тозаланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
[gallery-21616]
Тадбир доирасида бозор ҳудудига яқин бўлган “ДомБИТ” атрофи ва пиёдалар йўлакларида ноқонуний савдо қилиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида назорат кучайтирилди.
Мазкур тадбирлар орқали бозор ҳудудида санитария-гигиена талабларига мувофиқ муҳит яратиш ҳамда бозор фаолиятини қонуний тартибга солиш мақсад қилинган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА