“Ерқўрғон” деҳқон озиқ-овқат бозори Қашқадарё вилоятидаги энг йирик бозорлардан саналади. Айтиш жоизки, бозорнинг ободлиги, сотувчию харидорларга яратилган шарт-шароитлар унинг гуллаб яшнашига хизмат қилувчи асосий омиллардан саналади.

“Ерқўрғон”да ҳам кейинги йилларда кўзга ташланадиган кўплаб ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Илгари сотувчилардан патта йиғишдан нарига ўтилмас, бозорнинг инфратузилмасига умуман эътибор қаратилмасди. Ёзда чанг, қишда лойгарчилик таъбни хира қиларди. Бу эса сотувчиларга ҳам, олувчиларга ҳам бирдек ноқулайликлар туғдирарди. Ҳар гал бозорга тушганимда ушбу ҳолатларга беэътибор кетолмасдим ва бир неча бор танқидий материаллар ҳам қилганмиз. Лекин кейинги пайтларда қачон бозорга тушсам бир ўзгаришнинг гувоҳи бўляпман. Қилинган ишни қилинди, дейиш ҳам керак.

Куни кеча бозорга тушар эканман бозорнинг ичи ва атрофидаги йўллар асфальтланаётганини гувоҳи бўлдим.

Иш бошида турган бозорқўм Тоштурди Тўраев билан озгина суҳбатлашдик. Унинг таъкидлашича, жорий йилги ташаббусли бюджет лойиҳаларида бозор жамоаси ҳам фаол қатнашган ва 1,5 миллиард сўм маблағ ютиб олинган. Шу маблағ эвазига 3 километрдан ортиқ йўлга асфальт қопламаси ётқизилиши режалаштирилибди. Борган куним шу ишларга старт берилган экан.  

Авваллари ушбу бозорга туташ ҳудуддаги йўллар ёзда чанг, қиш ва баҳорда лой бўлиб, аҳоли, харидорлар ҳамда ҳайдовчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган эди.

[gallery-23989]

Янги асфальт қопламаси нафақат бозор атрофидаги маҳаллалар аҳолиси, балки харидорлар ва транспорт ҳайдовчилари учун ҳам қулай шароит яратади.

– “Ерқўрғон” деҳқон бозори АЖда охирги вақтларда амалга оширилган ислоҳотлар бозор инфратузилмасини янгилаш ва тадбиркорлар ҳамда деҳқонлар учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилди, – дейди  “Ерқўрғон” деҳқон бозори АЖ бошқарув раиси Тоштурди Тўраев. – Замонавий лойиҳа асосида 150 кишига мўлжалланган ёпиқ айвон ҳамда арзонлаштирилган маҳсулотлар учун махсус павильон қурилиб ишга туширилди. Ҳудудда 5 та фаввора, 3000 квадрат метр брусчатка ва 10 800 квадрат метр бетон қоплама ётқизилди. 4 та қўшимча дарвоза ўрнатилиши билан бозорга кириш-чиқиш имкониятлари кенгайди. Энергия таъминотини яхшилаш мақсадида 437 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди. Шунингдек, 400 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида 2000 туп манзарали кўчат ва гуллар экилди, яна шунча кўчат экиш режалаштирилган.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бозорнинг гуллаб яшнаши яратилган шароитларга боғлиқ