Бозорларимиз тўкинлигининг сири нимада? (+видео)
Шарқда қадимдан халқнинг қандай яшаётганига баҳо бериш учун бозорларини айланишнинг ўзи кифоя қилган. Маҳсулотларнинг тўкинлиги, нарх-навоси, орасталикни кўриб, баҳо берилган. Бугун ҳам шундай. Бозор расталаридаги тўкин-сочинликни, арзончиликни кўриб, аграр соҳадаги ислоҳотлар ҳозирги кунда қанчалик самара бераётгани англаш мумкин.
Масалан, “Сергели деҳқон бозори” ҳудудига кираверишдаёқ расталардаги нозу неъматларни кўриб кайфиятингиз кўтарилади. Уларнинг кўпи юртимиз далаларида, иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотлардир. Даладан тўғридан-тўғри харидоргача етказиладиган мева-сабзавотлар сифати бузилмасдан халқимиз дастурхонигача етиб боради. Энг муҳими арзон нархларда.
Албатта, бунинг учун республикамиз ҳукумати томонидан қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, маҳсулотнинг биринчи қўлдан, сифатли харидорга етиб бориши учун бозорга яқин ҳудудларда зарур ҳароратни сақлай оладиган йирик музлаткичли омборлар ташкил этилган. Бу ерда туманнинг кундалик истеъмоли учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақланади ва замонавий ускуналарда қайта ишланиб, қадоқланади ҳамда тўғридан-тўғри харидоргача етиб боради.
Ана шундай омборлар ҳар бир ҳудудда ташкил этилганлиги боис қишнинг аёзли кунларида ҳам, баҳорнинг “илик узилди” палласида ҳам маҳсулот пешма-пеш расталарга етказилади. Бу борада бозор маъмурияти, ҳокимлик ҳамда Бош прокуратуранинг департаменти томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, “даладан дастурхонгача” тамойилининг амал қилиши бозорларимизнинг тўкин бўлишини таъминламоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/jmMPF-buyNU" title="Bozorlarimiz to‘kinligining siri nimada?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА