Божхоначиларнинг сайёр учрашувлари
Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Муратов бошчилигида тўқимачилик корхоналари фаолияти ўрганилмоқда.
Вилоятда тўқимачилик соҳасида етакчи корхоналардан бир ҳисобланган “SHOFIRKON EKVATORIAL TEKS” МЧЖ вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда тадбиркорлар учун долзарб масалалар ҳақида сўз борди.

Мазкур корхона жорий йилда 260 минг АҚШ доллари ҳисобида тайёр маҳсулотларни хориж бозорига экспорт қилган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қарийб 90 фоизини ички бозорга чиқариш орқали аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар билан таъминлаш мақсад қилинган.
Учрашувда тўқимачилик соҳасида миллий брендларни яратиш, мамлакатимизга нуфузли халқаро ва хорижий брендларни жалб этиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимининг афзалликлари ишлаб чиқарувчиларга тўлиқ тушунтирилиши баробарида, корхона сарф харажатларини қисқартиришда аҳамиятли бўлган қуёш электр панелларидан фойдаланишни жорий этиш таклифи ҳам айтилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.