Божхоначиларнинг ҳушёрлиги қўл келди
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан ноқонуний товар моддий бойликларни олиб ўтишга бўлган уриниш бартараф этилди.
Унда хорижий йўналишда ҳаракатланиб, юртимиз ҳудудига кириб келган юк автомашинаси, божхона постидан ҳаракатланиш чоғида тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бирламчи божхона назорати давомида мазкур юк автомашинасининг сканерланган тасвирлари ва юк кузатув ҳужжатларида мавжуд бўлган тафовут божхона кўригидан ўтказиш лозимлигини кўрсатди.

Натижада юк кузатув ҳужжатларида умуман кўрсатилмаган 57 дона чангютгичлар борлиги ўз тасдиғини топди. Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, умумий қиймати 114 миллион сўмни ташкил этувчи ушбу товар юзасидан қонуний қарор кўрилгунга қадар вақтинча сақлов чораси кўрилган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА