Фарғона шаҳридаги экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивида божхона ходимлари учун бунёд этилган 9 қаватли 70 та хонадондан иборат хизмат уйлари фойдаланишга топширилди. Бу уйлар 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунига муносиб туҳфа бўлди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда вилоят секторлар раҳбарлари, божхона бошқармаси масъуллари, соҳа вакиллари ва фахрийлари иштирок этди.   

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров божхона органлари ходимлари мамлакат иқтисодий хавфсизлиги ва манфаатларини таъминлашда асосий таянч ва ҳимоячилардан бири эканлигини таъкидлаб, уларни касб байрами билан қутлади. Мазкур тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, уларни уй-жой билан таъминлашга муҳим эътибор қаратилаётганлигини қайд этди. Янги уйга эга бўлган божхона ходимларига самимий тилаклар билдирилди.   

“Осиё қурилиш таъмир” МЧЖ томонидан бунёд этилди мазкур шинам уйларда божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари учун барча шароит яратилган.   

Тадбирда янги уйлар калитлари ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди. Рамзий ленталар қирқилиб, хонадонларда яратилган шарт-шароитлар  кўздан кечирилди. Нуронийлар дуога қўл очиб, юртимизда мана шундай бунёдкорлик, маъмурчилик, фаровонлик барқарор бўлишини тилади.   

М. Сулаймонов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначиларга хизмат уйлари топширилди