Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан мамлакатимизга ўтиш учун кириб келган юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганда рентген тасвирлари шубҳа уйғотди.

Шу боис Толиб Ашуров (исм-шариф ўзгартирилди) бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилгач, унинг кабинасига 421 қути “Esse change” номли сигарет маҳсулоти жойлаштирилгани маълум бўлди.  

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шоҳрўз Ўраловнинг хабар беришича, мазкур чегара божхона постида яна бир ҳолатда 300 қути “Esse change” сигарети юк автотранспорт воситасининг салон ўриндиқлари орқа қисмига беркитилгани аниқланди.  

Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари дастлабки текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.  

Амалдаги тартибга кўра, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали 10 қутидан кўп бўлмаган тамаки маҳсулотини мамлакатимизга олиб киришга рухсат этилган.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначилар тамаки маҳсулотини ушлаб қолди