Божхоначилар куни нишонланди
26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни
Ушбу сана муносабати билан Сирдарё вилоят божхона бошқармасида байрам тадбири ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси, божхона хизмати генерал-майори А.Мавлоновнинг давлат божхона хизмати органлари ходимларига табриги онлайн тингланди.
[gallery-21438]
Шундан сўнг Божхона қўмитасининг Сирдарё вилоят божхона бошқармаси тизимида фаолият юритиб, машаққатли ва шарафли хизматлари туфайли юқори натижаларни қайд этган бир гуруҳ ходимлар ва божхона фахрийлари Божхона қўмитаси ва бошқарманинг кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар, ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, тантанали тадбирда Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига “Ёш божхоначи” кўкрак нишонлари ва бадиий китоблар, байрам муносабати билан ўтказилган “Мини футбол” спорт мусобақаси ғолибларига кубок, медаль ва пул мукофотлари топширилди.
Ғулом Примов,
Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат),
ЎзА мухбирлари