Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ва Божхона аудити шўбаси ходимлари томонидан автоматлаштирилган ахборот тизимларида расмийлаштирилган божхона юк декларациялари назорат тартибида қайта ўрганилиб, ҳудудда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига Қозоғистон Республикасидан олиб келинган “юк ташувчи самосвал” товарининг ҳужжатлари текширилди.

Мазкур юк автотранспорт воситасини таснифловчи ТИФ ТН бўйича товар коди шубҳа уйғотиб, бошқарманинг ТИФ ни нотариф тартибга солиш тузилмаси томонидан экспертизадан ўтказилди. Гумон қилинганидек, кўриб чиқилаётган транспорт воситаси катта ҳажмли юкларни ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаси бўлиб, унинг ТИФ ТН бўйича тасниф кодлари ҳужжатларда кўрсатилганидан фарқ қилиши тасдиқланди. Натижада мазкур масъулияти чекланган жамиятга нисбатан 1 миллиард 493 миллион сўм миқдоридан қўшимча божхона тўлови ҳисобланиб, давлат бюджетига ундириб олиниши таъминланди.

Қорақалпоғистонлик божхоначилар томонидан товар кодлари билан боғлиқ аниқланган навбатдаги ҳолатда эса олиб кирилган 2 дона Пикап русумли автотранспорт воситаси ҳужжатларда бошқа товар коди орқали таснифлангани фош этилди. Натижада мазкур автотранспорт воситаларига нисбатан 489 миллион сўм миқдорида қўшимча божхона тўлови олинадиган бўлди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона тўловларидан қочишга уринишлар аниқланди