Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар якуни ва келгусидаги режаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан 2025 йилнинг ўтган беш ойида амалга оширилган ишлари сарҳисоб қилинди. Ҳисобот даврида 116 та тадбиркорлик субъекти томонидан 138,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги товарлар Туркия, Қозоғистон, Россия, Хитой, Латвия, Эстония ва Покистон каби дунёнинг 35та мамлакатига экспорт қилинган. Экспорт таркибини пластмасса ва резина, тўқимачилик, кимё саноати, озиқ-овқат, ўсимликлар ва улардан олинган маҳсулотлар ва бошқа товарлар ташкил этган. 133,7 миллион АҚШ доллари қийматидаги товарлар импорт божхона режимига расмийлаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан божхона органларининг ўз фискал вазифаларини амалга ошириши доирасида божхона тўловларидан 287 миллиард сўм маблағ давлат бюджетига ўтказилган. Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш орқали экспорт ҳажмини ошириш ва импортни оптималлаштириш йўлида қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, божхона органлари томонидан ўтган даврда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига жами 182 миллиард 30 миллион сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган. Шунингдек, кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган божхона тўловлари 59,4 миллиард сўмни ташкил этган.

[gallery-23985]

Жорий йил январь-май ойлари давомида хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими томонидан жами 9 минг 965 та божхона юк декларацияси расмийлаштирилган. Божхона соҳасига илғор инновацион дастурларнинг жорий этилиши натижасида божхона назоратига тақдим этилган ва “яшил йўлак”ка йўналтирилган 56,8 фоиз товарга нисбатан божхона расмийлаштируви жараёнлари амалга оширилмади. Бунинг натижасида ҳалол тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланиб, товарларнинг ўз манзилига тез фурсатда етказилиши таъминланди. 

Ҳисобот даврида божхона соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши билан боғлиқ 334 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, қиймати 13 миллиард 396 миллион сўмлик товар-моддий бойлик ашёвий далил тариқасида ушлаб қолинди. Шундан жами 14 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Бошқарма ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари, қурол-аслаҳа ва ўқ дориларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Диний экстремизм, ақидапарастликни тарғиб қилувчи адабиётлар, аудио-видео маҳсулотларнинг ноқонуний равишда кириб келишига қарши курашиш йўналишида ҳисобот даврида 3 та ҳолатда 103 дона таъқиқланган адабиёт аниқланган.

Матбуот анжумани давомида оммавий ахборот воситалари вакилларига божхона қонунчилигидаги ўзгариш ва янгиланишлар, хусусан, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида тадбиркорлик субъектлари учун яратилган шароитлар кўргазмали материаллар билан тушунтирилди. 

Тадбир якунида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ журналистларга бошқарманинг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона: ислоҳотлар рақам ва фактларда