Божхона институтида Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия иштирокида институтнинг “Божхона иши” таълим йўналишини Жаҳон божхона ташкилотининг PICARD халқаро стандартларига мувофиқлиги бўйича аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, божхона соҳасида профессионал мутахассис тайёрлаш учун халқаро стандартлар ҳисобланувчи – PICARD стандартлари Жаҳон божхона ташкилоти ва Халқаро божхона университетлари тармоғи томонидан 2005 йилда ишлаб чиқилган. Бугунги кунда Жаҳон божхона ташкилотига аъзо бўлган 183 та давлатдан бор йўғи 10 та давлатда 13 та олий таълим муассасасининг таълим дастурлари ушбу стандартлар бўйича аккредитациядан ўтказилган.  

Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг “Божхона иши” таълим йўналишини ушбу стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтказилиши институтда божхона иши соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ рақобатбардош кадрлар тайёрланишини халқаро миқёсда тан олинишини англатади.  

Тадбир давомида институт кенгаши томонидан Кунио Микурияга “ДБҚ Божхона институти Фахрий профессори” унвони бериш тўғрисидаги қарор ўқиб эшиттирилди ва унга тегишли диплом ва мантия топширилди.  

Шунингдек, институт таълим дастурининг халқаро аккредитациядан ўтказилиши хорижий давлатларнинг божхона соҳасидаги академик доиралари билан илмий ҳамкорлигини кучайтириш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг академик мобиллигини ривожлантириш, халқаро таълим бозоридаги ўрнини ошириш, жумладан Марказий Осиёда божхона иши бўйича халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи “хаб”га айланиш имконини беради.

Бир сўз билан айтганда, божхона соҳасида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантиришга, ташқи савдо айланмаси ҳажмини оширишга, мамлакатимиз иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга, инвестицион салоҳиятини оширишга, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга ва божхона органлари фаолияти шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона институти таълим йўналишига халқаро аккредитациядан ўтганлиги бўйича гувоҳнома топширилди