Божхоначилар Меҳрибонлик уйида
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 22-Меҳрибонлик уйида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Миллий армиямиз мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир” мавзуида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 22-Меҳрибонлик уйида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Миллий армиямиз мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир” мавзуида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилди. Тарбияланувчиларга ҳарбийларнинг юриши, қурол-аслаҳалари ва либослари ҳақида маълумотлар берилди.
Божхона институти курсантлари шеърий чиқишлар, куй-қўшиқлар ижро этди. Турли ҳарбий кўринишлар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларида қизиқиш уйғотди. Уларда ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда Ватанга садоқат туйғулари янада камол топишига хизмат қилди. Тарбияланувчилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тушунчаларга эга бўлди.