Бойсуннинг мафтункор табиати
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бойсун – табиат ва сокинлик бир-бирига уйғунлашган маскан. Тоғ этакларида бир-бирига суянганча, гўё табиат бағрига сингиб кетгандек жойлашган уйлар бу ернинг ўзига хос руҳини ифодалайди. Ҳар бир ҳовли, ҳар бир том остида осойишталик сезилиб туради.
Баҳорда Бойсун янада гўзаллашади. Яшиллик кенг далаларга ёйилиб, турфа хил гиёҳлар ва майин рангли гуллар ер юзини безайди. Ҳар бир япроқ, ҳар бир гул гўё ҳаётнинг янгиланишидан дарак беради. Тоғлардан оқиб тушаётган сойлар эса бу манзарага алоҳида оҳанг бағишлайди – уларнинг шарқираб оқиши қалбга таскин бериб, инсонни ўйга толдиради.
[gallery-29158]
Бу ерда вақт гўё секинлашади. Шовқин-сурондан йироқ, соф ҳаво ва табиий гўзаллик бағрида инсон ўзини топади. Бойсун – бу нафақат манзил, балки ҳис қилинадиган сокинлик, кўнгилга яқин бир ҳолатдир.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА