Жорий йил 1 сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Кўлқамиш маҳалласи ҳудудидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конига қарашли 604-қудуқда сизиб чиққан водород сульфид гази тўлиқ сўндирилди. Сизиб чиқишга қарши ускунанинг қўшимча блоги қурилиб, ўрнатилди. Қудуқ герметикланди.

Сўндириш учун қудуқ оғзини тайёрлаш ва боғлаш жараёни ўтказилди. 

Ҳодиса оқибатларини режали бартараф этиш махсус ташкил этилган штаб назорати остида амалга оширилди. Вазиятни профессионал баҳолаш мақсадида воқеа жойига Ўзбекистон, шунингдек, Россия ва АҚШ экспертларининг ташрифи ташкил этилди. 

Мутахассислар ҳодиса оқибатларини бартараф этишда аҳоли учун ҳеч қандай хавф бўлмаганини таъкидлади. 

Барча зарур чора-тадбирлар очиқ нефть ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси ҳамкорлигида амалга оширилди. Барча ишлар замонавий зарур техника ва ускуналар билан тўлиқ таъминланган ҳолда олиб борилди. 

Ҳодиса бошидан тегишли зарур чоралар кўрилиб, атрофда жойлашган аҳоли пунктларида ҳаво муҳитини ўлчаш ва мониторинг қилиш учун махсус постлар ўрнатилди. Ҳудуд атмосферасида зарарли моддаларнинг рухсат этилган максимал концентрациясидан ошиб кетиш ҳолатлари кузатилмаяпти. Шунингдек, бурғилаш қурилмасининг ишчи майдони тозаланиб, таянч майдон махсус техника ва ускуналарни тўлиқ ўрнатиш ҳамда фойдаланиш учун тайёрланди. 

Соҳа мутасаддилари “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конини ўзлаштириш алоҳида мураккаблиги билан ажралиб туришини қайд этди. Бу ерда халқаро тажрибадан фойдаланилади ва кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилади. Шу жумладан, ходимларга доимий йўл-йўриқ кўрсатилади. Углеводородни қазиб олиш тобора мураккаблашиб бораётгани доимий янги тажриба ва кўникмаларни талаб қилади. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойсунда сизиб чиққан водород сульфид гази жиловланди