Ватанимиз тарихидаги 19 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шуҳрат (тахаллуси; асл номи Ғулом Алимов) таваллуд топди (вафоти 1993 йил). Унинг асарлари нафис лиризми, лирик қаҳрамон руҳий оламининг ёрқин ифодаланганлиги, ҳис-туйғуларнинг самимийлиги билан ажралиб туради. Шуҳрат, вафотидан сўнг, 2003 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

1918 йили (бундан 107 йил олдин) – Туркистон Халқ Комиссарлари Советининг декрети билан князь Николай Романовнинг Тошкентдаги ҳовлиси давлат мулки деб эълон қилинди. Уйи эса халқ музейига айланди. Унда тасвирий санъат, графика, ҳайкаллар, бадиий санъат ашёлари, мебель, чинни, тунж ва амалий санъатнинг бошқа буюмлари қўйилган эди. 

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, князь Романовнинг Тошкентдаги сарой ва ов қўрғони Роман-Византия меъморлиги услублаштирилиб, овчилар қўрғонига ўхшатиб 1883–1906 йилларда қурилган. У 1993 йилдан таъмирланиб, Ташқи ишлар вазирлигининг қабул маросимларини ўтказиш учун мослаштирилган.

1924 йил (бундан 101 йил олдин) – тарихчи Дамир Жуманиязовнинг қайд этишича, Туркистон Республикаси ҳукумати Амударё вилоятини “ўлат тарқалиши оқибатида ноқулай вазият юзага келиши мумкин бўлган вилоят”, деб эълон қилди. Вилоят ҳудудига кириш, чиқиш таъқиқлаб қўйилди. Шўрахон уездида чов-ўпка ўлати авж олди. Туркистон Республикаси ҳукумати Амударё вилоятига 10 нафар врач, 10 нафар ёрдамчи, 10 нафар санитардан иборат учта отрядни касаллик манбасини тугатиш учун жўнатди.

1955 йил (бундан 70 йил олдин) – Сирдарё вилоятидаги Боёвут, Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ туманлари ташкил этилди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, туман номига айланган Боёвут – Ўзбекистон ҳудудида қадимдан яшаб келган туркий уруғлардан бирининг номи. Рашидиддиннинг “Жоме ут-таворих”, Абулғози Баҳодирхоннинг “Шажараи турк” асарларида Боёвут уруғи тилга олинган. Боёвут – “бой”, “бойлар” деган маъноларни англатади. Боёвут сўзининг келиб чиқиш тарихига оид ривоятларга асосланган бошқа талқинлар ҳам бор. Масалан, ривоятлардан бирида қадимда бу ер отларга бой бўлган ва “отга бой”, “бой от” сўзларидан келиб чиққан дейилса, бошқа ривоятда бу ерлар ўтга бой жойлар бўлган, Боёвут – “бой ўт” сўзидан келиб чиққан дейилади. XVI асрда яшаган фарғоналик Мулла Сайфиддин Ахсикандийнинг “Мажму-ат-таворих” асарида Боёвут 92 бовли ўзбек уруғларидан бири сифатида қайд қилинган.

Бўстонлиқ номига асос бўлган “бўстон” сўзининг илк шакли форс-тожик тилидаги – “бўйистон”, “яшнаган”, “гуллаган”, “боғ- роғли жой”, “ҳидлар ўлкаси” деган маънони билдиради. Ном сўнгидаги “-лиқ” қўшимчаси шу нарсани кўплигига ишорадир. Айрим мутахассислар, туман ташкил этилаётган вақтда туманга ном расмий-маъмурий тарзда берилган, дейишади. Суюн Қораевнинг ёзишича, Бўстонлиқни “боғ-роғ” маъносидаги бўстон сўзидан кўра Бўстон (бўз-тўн-ли) деган уруғ номи билан аталган дейиш тўғрироқдир.

1978 йил (бундан 47 йил олдин) – республика Олий Советининг навбатдан ташқари тўққизинчи чақириқ олтинчи сессиясида Ўзбекистон ССРнинг навбатдаги Конституцияси қабул қилинди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ССРнинг биринчи Конституцияси 1927 йилда, иккинчи Конституцияси 1937 йилда қабул қилинган. Улар амалда СССР Конституциясининг кўчирма нусхаси эди.

1990 йил (бундан 35 йил олдин) – Андижон давлат университетига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди.

1991 йил (бундан 34 йил олдин) – Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Қўқон педагогика билим юртини қайтадан номлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга биноан “Правда” газетаси номидаги Қўқон педагогика билим юрти ўзбек тилшунослиги ва адабиётини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган педагог, тилшунос олим – Ашурали Зоҳирий номидаги Қўқон педагогика билим юрти деб қайтадан номланди.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Буюк олим Мухаммад Тарағай Улуғбек таваллудининг 600 йиллик юбилейини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – Тошкентда Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг Бош котиби Франческо Франжиалли Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга “Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг олий мукофоти”ни топширди.

2016 йил (бундан 9 йил олдин) – Бухоро вилоятида “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси билан “Лукойл” компанияси ҳамкорлигида Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси курилиши бошланди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳида Ўзбекистон Париж Битимини имзолади. Битимни имзолаш учун БМТ Иқлим ўзгаришлари бўйича Конвенция котибиятига иссиқхона газлар ташланмаларидаги миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини камайтириш тўғрисида ҳужжат тақдим этилди. Мазкур битим 2018 йили 3 октябрда ратификация қилинди. 

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилишига бағишланган тантанали маросим бўлди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боёвут сўзининг маъносини биласизми?