Президент ташрифидан сўнг...

Бўстонлиқ тумани деганда кўз олдимизда арчага бурканган баланд тоғлар, шарқироқ сойлар ва сайёҳлар билан гавжум дам олиш масканлари гавдаланади.  

Бу ҳудуд табиатнинг гўзаллиги, тоза ҳавоси ва замонавий туризм мажмуалари билан ҳамиша диққат марказида бўлиб келган. Энди эса бу ерда қишлоқ хўжалиги билан туризм уйғун ривожланмоқда. Яъни табиат гўзаллиги иқтисодий салоҳиятга айланяпти.

Шу кунларда Чимён томонларда қор учқунлади. Бу туманда сайёҳлик мавсумининг янги паллага кирганидан дарак. Президент Шавкат Мирзиёевнинг сентябрь ойидаги Бўстонлиққа ташрифи чоғида бу ҳудудда яратилган агросаноат боғи билан танишгани ҳам бежиз эмас. Бу ташрифдан сўнг туманнинг ривожланиш йўналиши, айниқса, агротуризм салоҳиятига бўлган эътибор янада ортди.

“Президент ташрифидан сўнг” рукни доирасида Бўстонлиқнинг ана шу сайёҳлик салоҳията ҳақида кўплаб материал ва фоторепортажлар эълон қилдик. Бугун Чимённинг агротуризм имкониятлари ҳақида ёзамиз.  

Сўнгги йилларда туманда туризм ва аграр соҳани уйғун ривожлантиришга қаратилган йирик ташаббуслар амалга оширилмоқда. Уч минг гектар майдонда малина, қулупнай, қорағат, ўрмон ёнғоғи каби юқори даромадли мевалар етиштириш бўйича дастур шуларнинг ёрқин намунаси.

Лойиҳанинг умумий қиймати 60 миллион доллардан ортиқ. Бу маблағ ҳисобидан замонавий боғлар барпо этилади, қайта ишлаш корхоналари ва катта сиғимли омборхоналар қурилади. Натижада нафақат маҳсулот етиштирилади, балки уни қайта ишлаб, қўшимча қийматли тайёр маҳсулотлар экспорт қилинади.

Жорий мавсумнинг ўзида 50 гектар майдонда хорижий экспортбоп навлардан малина ва қулупнай экилди. Барча майдонлар томчилатиб суғориш тизимига уланди. Ҳар гектар малинанинг даромади тахминан 400 миллион сўм, қулупнайники эса 500 миллион сўмга етади. Бу катта иқтисодий салоҳиятдир.

– Бу тоғ ёнбағирларига етти километрдан сув қувурларини тортиб келдик, – дейди тадбиркор Абдулла Ҳамидуллаев. – Қайси мева қай шароитда яхши ҳосил бериши мумкинлигини ўргандик. Тажриба ўтказдик. Уч йиллик меҳнатимиз самарасида иқлимга мос ва юқори сифатли кўчатлар яратдик. Энди дастлабки натижалар қувонарли. Президентимиз ташриф чоғида бу фаолиятимизни юқори баҳолади. Лойиҳамиз тўлиқ амалга оширилгандан кейин йилига 24 минг тоннага яқин мевалар етиштирилади, шундан салмоқли қисми экспортга йўналтирилади. Энг муҳими, боғларда 12 мингдан зиёд киши доимий иш билан таъминланади.  

Бу натижа нафақат маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини оширади, балки ҳудуд иқтисодиётида янги хизмат соҳалари, хусусан, агротуризм, транспорт ва савдо тармоқларининг кенгайишига замин яратади.

Агротуризм бу фақат дам олиш эмас, балки тажриба ва иқтисод дегани. Сайёҳлар бевосита боғдаги иш жараёнида иштирок этиб, меваларни ўз қўллари билан териб олади. Маҳаллий маҳсулотдан тайёрланган органик ширинликлардан баҳра олади. Бу эса нафақат меҳмонлар учун янги тажриба, балки маҳаллий аҳоли учун қўшимча даромад манбаидир.

Шундай қилиб, Бўстонлиқдаги агротуризм лойиҳаси мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ва сайёҳликни уйғун ривожлантиришнинг намунавий моделига айланмоқда.

Табиати билан ҳайратлантирган Бўстонлиқ энди иқтисодий имкониятлари билан ҳам эътибор қозонмоқда.

Икром АВВАЛБОЕВ,

Рустам НАЗАРМАТОВ(сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлиқда туризм ва қишлоқ хўжалигини уйғун ривожлантириш йўлида катта имкониятлар бор