Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканида “Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйини” халқаро турнири доирасида навбатдаги йирик спорт ва туризм тадбири – “Farhod Challenge Strongmen Festival” бўлиб ўтмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва масъул ташкилотлар раҳбарлари сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади. Шунингдек, мазкур мусобақанинг ўтказилиши Ўзбекистонда спорт орқали туризм салоҳиятини ошириш ҳамда миллий баҳодирлик анъаналарини халқаро майдонга олиб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди.

Очилиш маросимидан сўнг, қуръа ташлаш жараёни билан мусобақанинг расмий қисми бошланди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур мусобақада дунёнинг 20 мамлакатидан энг кучли, стронгмен ўйинлари билан профессионал шуғулланадиган 22 нафар баҳодир иштирок этмоқда. Улар белгиланган йўналишларга асосан автобус тортиш, тоғ тошини кўтариш ва қилич кўтариш каби синовларда ўз маҳоратини кўрсатади. 

Атлетлар орасида мамлакатимиз спортчиларидан ташқари Австралия, Озарбайжон, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Туркия каби давлатлардан келган маҳорат эгалари ҳам ғолиблик учун курашмоқда. 

Ҳакамлар томонидан уларнинг натижалари тегишли тартибда баҳоланади. Шунингдек, мазкур мусобақа иштирокчилар Урганч шаҳрига “Паҳлавон Маҳмуд – Stongman Games” баҳодирлар ўйинида иштирок этиш учун жўнаб кетади.

А.Мусаев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлиқ тумани халқаро мусобақа мезбони