Андижонда «Босма нашрлар: муаммо, ечим ва самара» мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, «Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда вилоятдаги босма ОАВ вакиллари, журналистлар, соҳага қизиқувчи ёшлар иштирок этди.  

Анжуманда бугунги кунда босма нашрлар олдида турган муаммолар, туман, шаҳар ва тармоқ газеталарининг мазмуни, сифати ва ўқимишлилигини ошириш, таҳририятлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, соҳадаги ютуқ ва муаммолар хусусида сўз юритилди.  

Анжуманда «Янгиланиш, интилиш ва ҳамкорлик – юксалишга йўл», «Босма нашрларнинг бугунги ҳолати таҳлили», «Вилоятдаги босма нашрлар бугунги кун талабига жавоб берадими?» каби мавзулар, нашрларнинг бугунги ҳолати, муаммолари таҳлил қилинди.  

Тажрибали журналистлар соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, таҳририятлар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан тавсия ва маслаҳатларини берди.

[gallery-4803]

Иштирокчилар томонидан оммавий ахборот воситаларининг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва иштирокини кучайтириш, ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, материаллар сифатини яхшилаш, обуна жараёни, нашрлар сайтларини яратиш, ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб бориш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  

– Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари, айниқса, босма нашрлар ўта оғир даврни бошидан ўтказмоқда, – дейди «Андижон тонги» газетаси муҳаррири Махпурахон Ортиқова. – Жумладан, Андижонда деярли барча босма нашрлар мунтазам чоп этилмаяпти, таҳририятлар қатор муаммолар гирдобига тушиб қолган. Юзага келган ушбу ҳолатни бартараф этиш учун энг аввало, журналистларнинг ўзлари ҳаракат қилиши, газета саҳифаларида танқидий-таҳлилий материаллар кўпроқ чоп этилиши, одамларни қийнаётган муаммоларни кенг жамоатчиликка етказиб беришда фаол бўлиши, бир сўз билан айтганда, газетхонлар ишончи ва ҳурматини қозониши, газеталар муассислари, шу соҳага мутасаддилар, зиёлилар босма нашрларни қўллаб-қувватлаши муҳим. Ёш, малакали кадрларни тайёрлаш масаласи ҳам эътибордан четда қолмаслиги лозим.  

Анжуман иштирокчиларнинг касбий билим ва маҳоратларини оширишга, ўзаро тажриба алмашишга ёрдам берди. Шунингдек, соҳадаги илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашиш имконини берди.  

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Босма нашрлар: муаммо ва ечимлар муҳокама қилинди