...Аҳолидан пул олиш осон эмас. Қачонки, хизматингиз самарасини одамлар ҳис қилса, тўловни ҳам оғринмай ўтказади. Оддий мисол: яқинда бир киши келиб, икки йиллик қарзини бирдан тўлаб кетди. Сабабини сўрасам, шундай деди: Маҳалламиз обод, йўлакларимиз ёруғ бўлди. Янги лифт ўрнатилиб, том таъмирланди. Шунча иш қилинганини кўриб ҳам қарзни тўламасам, инсофсизлик бўлар?! Олдинлари бирор жой таъмирланмас эди.

Бу гаплар пойтахтимиздаги “Universal new forever” бошқарув сервис компанияси раҳбари Ҳаёт Шодмонқуловга тегишли.

Ушбу корхона 2022 йил ташкил этилган бўлиб, Сергели тумани “Эзгулик” ва “Зийнат” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 34 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатади. Ўзини оқламаган 4 та ширкат ўрнида ташкил этилган компания соҳага 2,5 миллиард сўм инвестиция киритди. Қувонарлиси, 32 иш ўрни яратилди. Ҳозир корхона 16 турдаги моддий техникага эга. Шунингдек, аҳолига 25 турдан ортиқ қўшимча хизмат кўрсатиб келмоқда. Асосийси, компанияда 24/7 тартибида ишлайдиган авария-диспетчерлик хизмати мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ташкил этилган пресс-турда журналист ва блогерлар пойтахтимиздаги бошқарув сервис компаниялари фаолияти билан яқиндан танишиб, олиб борилаётган ишлар бўйича маълумот олишди.

Маълумки, аҳоли турмуш даражасини оширишда коммунал хизмат сифати жуда муҳим. Бу жараёнда соҳа фаолиятини тўғри ташкил этиш ва самарадорликни оширишга алоҳида эътибор бериш зарур.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 4 августда эълон қилинган “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори кўп қаватли уйларни бошқариш соҳасини такомиллаштириш, хусусан, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларини қўллаб-қувватлаш назарда тутилган.

[gallery-9718]

- Бугунги кунда республикамиздаги мавжуд 39 691 кўп квартирали уйга 708 бошқарув компанияси хизмат кўрсатади, - дейди уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева. - Тошкент шаҳридаги 10 813 кўп квартирали уй 267 та бошқарувчи сервис компанияга бириктирилган. Вазирлик томонидан кўп қаватли уй-жойларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, бошқарув идораларини қўллаб-қувватлаш, кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш, туташ ер майдонларини аниқ белгилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2021-2022 йилларда 700 дан зиёд бошқарувчи ташкилот фаолияти йўлга қўйилди. Янгича бошқарув сервис компанияларини ташкил этишда Германия, Туркия, Россия каби давлатларнинг айни йўналишдаги тажрибаси ўрганилди. Эндиликда масъул корхоналар томонидан уй-жойларга коммунал хизмат кўрсатиш баробарида гилам ювиш, хона тозалаш, панжара, эшик, дераза, мебел ясаш сингари 40 га яқин сервис хизмати кўрсатиб келиняпти.

Пресс-турда қайд этилишича, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ишга туширилган “Менинг уйим” биллинг тизими бошқарув идораларининг ягона, очиқ электрон маълумот базасини шакллантириш, мулкдорлар маблағидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, хизмат сифатини ошириш, муайян талаб ва меъёрларга амал қилишдан иборат фаолиятни назорат қилади. Мазкур тизимда бугунги кунга қадар жами 1,2 миллиондан кўп абонент маълумоти тўпланди. Амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот электрон шаклда ва онлайн тартибда тақдим этилмоқда.

Шунингдек, тизим “Электрон ҳукумат” идоралараро интеграциялашган платформаси, кўп квартирали уй-жойлар хонадонлари ҳақидаги маълумот базасини автоматик шакллантириш бўйича кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамлари, ягона манзиллар реестри,  мулкдорлар қарздорлигини нотариал идоралар томонидан текшириш учун Адлия вазирлиги маълумот базалари ҳамда Марказий банкнинг клиринг “МУНИС” тизимига интеграция қилинган.

“Менинг уйим” биллинг тизими орқали жорий йил бошидан жами 194 миллиард сўм маблағ қабул қилинди.

Пресс-тур иштирокчилари “Universal new forever” ҳамда “Юксалиш” бошқарув сервис компаниялари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

2022 йил ташкил этилган “Юксалиш” корхонаси Яшнобод тумани 2-3 сектор ҳудудида жойлашган 180 дан ортиқ кўп қаватли уйга хизмат кўрсатади. 12 та ширкат ўрнида ташкил этилган мазкур компания соҳага 2,3 миллиард сўм инвестиция киритган. 94 иш ўрнига эга, аҳолига 28 хил хизмат кўрсатади.

Гўзал Сатторова, Даврон Эрназаров (сурат), ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошқарув компаниялари томонидан 40 га яқин сервис хизмати кўрсатиляпти