Бошқармада қуёш панеллари ўрнатилди
Бухоро вилояти божхона бошқармаси маъмурий биносига қиймати 344 миллион сўм бўлган 30 кВт/с қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилиб фойдаланишга топширилди.
Мазкур муқобил электр энергия ишлаб чиқариш қурилмаларининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати эса 86,4 минг кВт соатни ташкил этади. Қурилмалар 6,5 йилда ўз харажатларини тўлиқ қоплаши кўзда тутилган.


Маълумот учун, жорий йил бошида “Олот” чегара божхона постига қиймати 1 миллиард 100 миллион сўм бўлган 100кВт/с қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилди. Қурилмалар йилига 192,5 минг кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконига эга. Бундан ташқари, бошқарма маъмурий биноси ҳамда “Олот” чегара божхона постига 200 литр сиғимли қуёш энергиясидан қувватланиб, сув иситишга мўлжалланган 2 қурилмалар ўрнатилди.
Зариф Комилов, ЎзА