Бошлиқ пора билан қўлга тушди
Боёвут туманида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилоят идоралараро комиссиясининг навбатдан ташқари сайёр йиғилиши бўлиб ўтди
Боёвут туманида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилоят идоралараро комиссиясининг навбатдан ташқари сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни комиссия раиси – вилоят прокурори Р.Машарипов олиб борди.
Унда жорий йилнинг биринчи чорагида комиссия фаолияти, вилоят маданият бошқармаси тизимидаги коррупциявий вазият таҳлили муҳокама қилинди.
Йиғилишда таъкидландики, Боёвут туман маданият бўлими бошлиғи Р.Т.нинг бўлим қошида ташкил этилган тўгарак раҳбари Г.Темировани ишда қолдириш эвазига ундан 500 минг сўм пулни кадрлар хизмати бош мутахассиси орқали олган пайтда қўлга тушган.
Содир этилган коррупциявий ҳолат юзасидан вилоят Маданият бошқармаси масъул ходимлари ва туман ҳокимининг соҳа бўйича ўринбосари берган тушунтиришлар эшитилди.
Муҳокама натижасига кўра, вилоят маданият бошқармаси тизимида коррупция жиноятларининг олдини олиш борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича идоралараро комиссиянинг қарори қабул қилиниб, ижро учун тегишли муассасаларга юборилди.