Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Очилбой Раматов Наманган вилоятида бўлиб, ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Даставвал, Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамроҳлигида Янги Наманган туманидаги “Бўстон” сув узатиш иншоотида бўлди.

Жорий йилда фойдаланишга топширилган, Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласи ҳудудидаги “Саховат” кўчасида барпо этилган мазкур сув иншооти 4000 минг куб сиғимга эга бўлиб, Мингтерак, Ахсикент ва Мустақилликнинг беш йиллиги маҳаллалари аҳолисининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилмоқда.

[gallery-20321]

Аҳамиятлиси шундаки, Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида назарда тутилган устувор вазифалар ижроси доирасида Д-500 мм бўлган 128 метр масофадаги сув тармоғи ҳам янгиланган. Натижада, 2 минг 858 хонадонда истиқомат қилувчи 17 мингдан зиёд аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Бундан ташқари, 905 хонадон ёки 4050 аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди.

Бош вазир ўринбосари сув иншоотини кўздан кечириб, мазкур объектда ташкил этилаётган яшил майдонга кўчат экди.

Очилбой Раматов Наманганга ташрифи чоғида, вилоят сектор раҳбарлари билан биргаликда Янги Наманган туманида жойлашган кўприк қурилишини ҳам кўздан кечирди.

Туманнинг “4P-117” Шимолий айланма йўли ҳудудидаги маҳаллий тилда “Чортоқ йўли кўприги” деб аталувчи объектда айни вақтда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур лойиҳага мувофиқ, узунлиги 500 метр бўлган ушбу кўприк учун 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарф этилиши режалаштирилган.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош вазир ўринбосари Наманганда