Болажонларга мактаб формалари тарқатилди
Саховатпеша халқимиз ижтимоий ҳимояга муҳтожларни доимо қўллаб-қувватлаган. Буни жойларда мана шундай хонадонлар фарзандларига мактаб формалари улашилаётгини мисолида ҳам кўриш мумкин.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туман ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон – азиз” шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, “Темир дафтар” рўйхатида турган ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг мактаб ёшида бўлган 97 нафар болаларига мактаб формалари тарқатилди.
Туман ҳокими Самад Ҳасанов ва туман прокурори Жасур Турсунов болажонларга келгусида мактабда аъло баҳоларга ўқиб, юртимиз учун керакли кадрлар бўлиб етишишлари учун ўз тилакларини билдирди.
Ўлмас Баротов, ЎзА