Болажонлар учун муносиб туҳфа
Мустақиллигимизнинг ҳур шабадалари бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб, чекка-чекка ҳудудларгача эсиб бормоқда. Байрам арафасида ҳар жабҳада бир ўзгариш, бир янгилик кузатилаяпти.
Биргина Қашқадарё вилояти Касби тумани Ғалаба МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида қурилган янги типдаги замонавий болалар майдончасининг фойдаланишга топширилиши маҳалла болажонлари қувончини янада оширди. Илгари ушбу ҳудудда бирорта болалар майдончаси бўлмаган.
“Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти обьектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Қашқадарё филиали бюртмачилигида пудратчи “Зебу-зар сайқали” хусусий корхонаси томонидан қурилиб фойдаланишга топширилган мазкур болалар майдончаси кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган болажонларга мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан муносиб туҳфа бўлди.
[gallery-3627]
Бундан ташқари Касби тумани Ғалаба МФЙ ҳудудидаги 9-10-11-12-13-14-сонли кўп қаватли уйларни атрофидаги 700 метр квадрат йўлаклар бетон қопламаси билан қопланиб, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси вакилларининг маълумот беришича, жорий йилги манзилли дастурга асосан, вилоят бўйича 30 дан ортиқ болалар майдончалари қурилиши режалаштирилган. Демак, яна 29 та манзилда худди шундай замонавий болалар майдончалари қад ростлайди.
Ўлмас Баротов, ЎзА