Болажонлар таътилни мазмунли ўтказмоқда
Бешариқ тумани марказидаги ёпиқ сув спорт саройида болажонлар ёзги таътилни мароқли ўтказмоқда.
Сузиш тўгаракларига келаётган болажонларнинг карантин талабларига риояэтиши қатъий назоратда.
– Қизим Барнохон Абдуллажонова 11 ёшда, - дейди туманнинг “Булоқбоши” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Шоҳидахон Ғаниева. – Туғма ногирон, оёқлари фалаж ҳолатда қолган. Шифокорларнинг тавсияси билан қизимни сузиш тўгарагига икки йилдан бери олиб келаман. Саломатлигида анча ўзгариш бўлди. Сузиш машғулоти билан мунтазам шуғулланиш болажонларнинг ҳам жисмонан ҳам руҳан соғлом бўлишида муҳим аҳамият касб этар экан.
Айни кунларда марказда 70 нафар болажон сузиш спорти билан шуғулланмоқда.
[gallery-3173]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА