Болажонлар орзиқиб кутган қор
ФОТОРЕПОРТАЖ
Лайлакқор, қорбўрон ўйнаш, чанада учиш Навоий шаҳрида кўп учрамайдиган ҳодисалардан. Бугун заминни қоплаган оппоқ қор шаҳарликларга узоқ кутилган севинчли онларни ҳадя этди.
[gallery-10226]
Шаҳар кўчалари бўйлаб юраркансиз, кўп қаватли уйлар олдида болаларнинг қорбўрон ўйнаётганига кўзингиз тушади. Зеро, қор ёғишини ҳаммадан ҳам кўпроқ болажонлар кутган.
Туни билан деразадан қор ёғишини кузатган ўғил-қизларнинг барчаси бугун қорбўрон ўйнаб, олам-олам завқ олмоқда.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА