Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ўзининг болалиги ҳақида ЎзА мухбирига сўзлаб берди.

— Мен Фарғонанинг Водилиданман, аммо болалигим Самарқандда ўтган. Ёшлигимда жуда шўх ва ҳар нарсага қизиқувчан бола эдим. Шунинг учун мактабга ҳам бироз эртароқ беришди — ўзимдан катталар билан бирга ўқий бошладим.

Дадам фан доктори эди. Оиламизда илм аҳли, улуғ устозлар доимий меҳмон бўларди. Дадам қаерга борса, мени ҳам ўзи билан олиб кетарди. Уларнинг суҳбатларида иқтисодиёт, сиёсат, жамият ҳақида шундай чуқур муҳокамалар бўлардики, гўё бола эмас, катталарча фикрлашга мажбур бўлардим.  

Мактабдаги дарслар менга енгил туюлар, тез зерикар ва янги қизиқишларни излардим.  Жуда шўх бўлганман, 9 қаватли уйнинг зинапояси (пожарный)га осилиб чиқиб, пастга тушиш мен учун оддий машғулот бўлган — қўрқмас, тўхтамас бола эдим.  

Эрта улғайгансан, дейишади. Чиндан ҳам шундай бўлган — мен мактабга ҳам ўз тенгдошларимдан эртароқ борганман.

15 ёшимда абитуриент эдим.  Катта синов – имтиҳонга бир кун қолганда бошимни ёриб қўйдим. Дадам ва аям жуда хавотирланишди. Эртаси куни ишонч билан имтиҳонга бордим ва 15 ёшимда талаба бўлдим.

Болалигим – бу фақат шўхлик ва ўйинқароқ эмас, балки фикр ва дунёқараш асослари шаклланган давр бўлган. Ўша муҳит, катталарнинг фикрлари ва қизиқувчан табиатим болаликнинг ўзига хос мактабига айланганди — бу мен ким бўлишимда муҳим роль ўйнаган. Бугун шундай хотираларимни ёдга олган ҳолда, барча болаларга доимо қизиқиш, илмга муҳаббат ва севимли муҳитда камол топишини тилайман.

Умиджон Қурбонов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Болалигим – бу фақат шўхлик ва ўйинқароқ эмас, балки фикр ва дунёқараш асослари шаклланган давр бўлган", – Шерзод Кудбиев