Болаларга “Президент совғаси” топширилди
Самарқанд шаҳридаги “SOS” болалар маҳалласи ва 1-Меҳрибонлик уйида “Президент арчаси” байрам тадбири ўтказилди.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари байрам тадбирларида иштирок этиб, болажонларни Янги йил билан табриклади. Анъанага кўра, иккала муассаса тарбияланувчиларига ҳам “Президент совғаси” берилди.
Болажонлар учун байрам дастурхони ёзилиб, Янги йил эртаги театрлаштирилган томошалари намойиш этилди.
[gallery-5280]
Бу йил вилоятдаги 795 нафар “SOS” болалар маҳалласи ва 1-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган ҳарбий хизматчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига “Президент совғаси” келтирилди.
Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бугун ушбу совғалар ўз эгаларига етказилмоқда.
Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА