Болалар майдончасидан бомба чиқди
Англия шимолидаги болалар оромгоҳи ҳудудида тасодифан Иккинчи жаҳон уруши даврида ўрнатилган, лекин портламай қолган портловчи модда бўлаклари топилган.
CNN ёзишича, Нортумберленд штати Вуллер шаҳридаги “Scotts Play Park” мажмуасини таъмирлаётган ишчилар топилмага гувоҳ бўлгач, манзилга соҳа мутахассислари чақирилган.
Бомбани зарарсизлантиришга киришган компания ходимлари ишнинг биринчи куни 65, иккинчи куни 90 та 10 фунтли машқ бомбаси ва тутун патрони топган.
2024 йил февраль ойида Англия жануби-ғарбидаги Плимут шаҳридан минглаб аҳоли кўчирилган эди. Ўшанда расмийлар боғ ҳудудида топилган, оғирлиги 500 килограмм келадиган бомбани зарарсизлантириш устида иш олиб борилганини тасдиқлаган эди.