
Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида ўтган IX халқаро "Қирғизистон гавҳари" спорт ўйинларида юртимиз боксчи-ёшлари муносиб натижага эришди.
Ушбу турнирнинг бокс баҳсларида ўсмирлар жамоамиз ҳам иштирок этди. Бахтиёржон Тўрабоев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 7 та олтин медалга сазовор бўлди.
Чўлпон-Ота рингларида ўтган шиддатли жангларда Абдуворис Раҳимжонов, Камронбек Баҳодиров, Жавлонбек Маҳамадисақов, Асадбек Эсонбоев, Иброҳим Шокиржонов, Жаҳонгир Тўйчибоев ва Асадбек Султонбоев ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритди ва улар шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Т.Рўзиев,
ЎзА