Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида “Гейдар Алиев” халқаро хотира турнирида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Мусобақанинг вазни -66 кг. бўлган боксчилар орасида Камронбек Ҳамдамов барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, -75 кг. вазндаги боксчимиз Шахриёр Расулжонов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Шунингдек, Бекзод Исмоилжонов, Рушан Сайдуллаев ва Умаржон Назаров ўз вазн тоифаларида бронза медалига эга чиқди. Шу тариқа терма жамоамиз нуфузли мусобақани 2 та олтин ва 3 та бронза медали билан якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА