Бокс: Тўрабек Ҳабибуллаев Олимпиадани ғалаба билан бошлади
Франция мезбонлигида ўтаётган “Париж-2024” Олимпия ўйинларининг бокс мусобақалари кескин ва муросасиз ўтмоқда.
Бокс баҳсларининг -80 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Тўрабек Ҳабибуллаев 1/8 финал босқичида Эумир Марсиаль (Филиппин) билан баҳс олиб борди. Ушбу учрашувда вакилимиз муваффақиятли иштирок этди.
Шу тариқа, Тўрабек 2 август куни чорак финалда туркиялик Каан Айкутсун ва кубалик Арлен Кардона Лопез учрашуви ғолиби билан рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА