Бокс: чемпионатнинг мукофот жамғармаси маълум
Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) жорий йилнинг 26 октябрь– 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказиладиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармасини эълон қилди.
AIBA жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармасини 2,6 миллион доллар этиб белгилади, дея хабар тарқатмоқда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.
Унга кўра, совриндорлар қуйидаги тартибда пул мукофотларига эга бўлишади. Яъни олтин медаль – 100 минг АҚШ доллари, кумуш медаль – 50 минг АҚШ доллари, бронза медаль –25 минг АҚШ доллари.
Т. Рўзиев, ЎзА