Март ойининг бошларида ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўка туманидан тухумсимон 2 та хум ва 2 та ўрта асрлар археологик ёдгорликларга тегишли ашёлар топилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Хабарларда топилган тарихий ашёлар орасида сиртига аёл қиёфаси бўрттириб гавдалантирилган тошбақасимон кўза жуда ноёблиги, бундай идиш Тошкент вилоятида илк бор топилгани, у қадимги юнон анъанасига мос равишда ишлангани келтирилган.    

Хўш, бу хабар ҳақиқатга нечоғли яқин? Ростдан ҳам Бўка туманидан  ноёб ашёлар топилгани ростми? Бу ашёларни топган қаҳрамонлар кимлар аслида?  

Шу каби саволларга Ўзбекистон фанлар академияси Миллий археология маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Дилмурод Нормуродов жавоб берди.  

— Яқинда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳудудидан ноёб археологик ашёлар топилгани ҳақидаги хабар тарқалди. Бу қандай содир бўлди?  

— Тошкент воҳасида 850 дан ортиқ археологик ёдгорликлар аниқланган. Булар қадимги тош даври манзиллари, қоятош сифатлар, қадимги қишлоқлар, ўрта асрларга оид шаҳарлар, алоҳида маконлар, қадимий қалъа ва қўрғонларни ташкил қилади. Энг охирги ўрганган ноёб ашёларимиздан бири Бўка туманида жойлашган Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш жамғармасида асраб келинаётган 5 дона кулолчилик буюмлари кўздан кечирилди.  

Бу ашёларнинг сақланаётгани ҳақида маълумотга эга бўлсакда қайси даврга оидлиги, пишиқлиги ва аҳамияти қандайлигини илмий жиҳатдан ҳали ўрганмаган эдик.  

Ўрганилган ашёлар ичида тошбақасимон, аёл қиёфаси бўрттириб акс эттирилган идиш ноёбдир. Бундай идиш Тошкент вилоятида илк бор ўрганилди. У қадимги юнон анъанасига мос равишда ишланган. Бундай идишларда одам қиёфасини акс эттириш урфи Чоч-Тошкентга салавкийлар саркардаси Демодамнинг (милоддан олдинги 3-аср) кириб келиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.  

Идишда унинг босқини натижасида кириб келган диний қараш – юнон маъбудаси ўз аксини топган. У қиёфа ҳозирги Туркияда милоддан олдинги 2 асрда қурилган Аполлон ибодатхонасининг рамзи – мармарга ўйилган Медузага ўхшаш. Юнон мифологиясига кўра у жуда гўзал бўлган.  

Хуллас, Бўкадан ўрганилган кулолчилик маҳсулотлари милоддан олдинги III аср ва ўрта асрлардаги Чоч-Тошкент воҳаси тарихининг айрим жиҳатларини ёритишда муҳим ашёвий далиллар сирасидандир. Бу кўза Тошкентга қадимда маданият ташувчилар томонидан олиб келинганини кўрсатяпти. У олдиндан аниқ бўлсада энди эътиборимизга тушиб, ўрганишимизга сабаб бўлди.  

— Бу ашёлар олдиндан бор экан, ижтимоий тармоқларда ноёб ашёлар топилди, сарлавҳаси остида берилишининг сабаблари нимада?  

—  Бўка туманидаги ноёб ашёлар ўрганилгани ҳақида Фанлар академиясининг сайтида тахминан бир ярим қоғоз атрофидаги матн ҳамда суратлар билан мақола эълон қилган эдим. Аслида биринчи манбаада ашёлар олдиндан борлиги ҳақида ёзилган. Нафақат ўзбек тилидаги, ҳаттоки рус тилидаги ижтимоий тармоқларда ҳам шошма-шошарлик қилиб, шов-шув кўтариш мақсадида топилди каби сарлавҳалар билан берилди. Ашёларнинг нечинчи асрга тегишли эканлиги ҳақида ҳам хабар тарқатувчиларнинг ўзлари фикр билдиришди.  

Гўёки ашёларни ижтимоий тармоқ вакиллари ўрганган, даврини аниқлаган ва ўзларининг тармоқларида эълон қилаётгандек. Матнларнинг аксарияти биринчи қўйилган хабар билан бир хил. Фақатгина “ўрганилди”, деган сўзнинг “топилди” жумласига алмаштирилиши ёлғон маълумотларни келтириб чиқарди. Бундай ёлғон хабарларни тарқатиш илмий эстетикага, муаллифлик ҳуқуқига путур етказади. Ижтимоий тармоқ вакиллари янгиликни тарқатгани яхши лекин, иложи борича муаллиф ҳамда хабар манбасини кўрсатишса  яхши бўлар эди.  

Ижтимоий тармоқларда шундай хабарларнинг тарқалиши улардан ўғирлаб мақола ёзадиганларга жуда қўл келади. Шуларни инобатга олиб, тарихга оид жуда кўп аниқлаган сирларимизни кенг оммага тарғиб қилишдан ўзимизни тийишимизга тўғри келяпти. Чунки биз муаллиф сифатида ўргансакда бошқалар уни кўчириб олиб, босма шаклда чиқарса, ўша одам ҳақиқий муаллифга айланиб қолиши мумкин. Шу каби ҳолатларни инобатга олиб, ҳозирча айрим ўрганишларимизни эълон қилмасликка сабаб бўляпти.  

ОАВ вакилларидан ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларидан ҳар бир хабарни тарқатишдан олдин манбасини чуқур текшириб, ўрганиб, кейин шов-шув кўтаришларини сўраб қолган бўлардим. Чунки илмий асосланган,  ўрганилган ҳар бир ноёб ашёлар ортида қайсидир олимнинг катта меҳнати, изланиши туради.  

ЎзА мухбири Нигора Раҳмонова  

суҳбатлашди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўка туманидан ноёб ашёлар топилгани ҳақидаги хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин? – Мутахассис жавоб берди