Бочча бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди
Жаҳон шоҳсупаларига кўтарилаётган матонатли пара спортчиларимиз натижалари ортида машаққатли меҳнат туриши сир эмас. Зеро, улар аввало Ўзбекистон миқёсидаги синовларда ўзларини кўрсатишлари талаб этилади.
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бочча бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан жами 50 нафардан зиёд маҳоратли пара спортчилар яккалик йўналишидаги беллашувларда иштирок этди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда Тошкент шаҳри вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи, Фарғона вилояти спортчилари иккинчи ҳамда Андижон вилоятидан ташриф буюрган матонат эгалари учинчи ўринни эгаллади.

Ишонамизки, ушбу мусобақадаги натижалар улкан марраларга қўйилган муҳим қадам вазифасини ўтайди.
Шербек Исломов,
ЎзА