Муносабат

Инсоният тарихининг турли даврларида юртимиздан етишиб чиққан улуғ алломалар дунё тамаддунига ўзларининг беқиёс ҳиссаларини қўшган. Бугунги кунга келиб мамлакатимизда буюк аждодларимиз номини абадийлаштириш, илмий, ижодий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш  борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Натижада тарихий ҳақиқат тикланмоқда, улуғ сиймоларнинг маънавий меросидан нафақат халқимиз, балки дунё баҳраманд бўлмоқда.  

Буюк аждодларимиз хотирасига кўрсатилаётган ҳурмат-эътибор туфайли уларнинг номи, амалга оширган ибратли ишлари инсоният қалбига чуқур муҳрланмоқда.  

Халқимизнинг ана шундай буюк аждодларидан бири, шубҳасиз, улуғ ватандошимиз – шоҳ ва шоир, қомусий олим, йирик давлат арбоби, беназир ижодкор, серқирра истеъдод соҳиби Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.  

Бобур подшоҳ ва бобурийларнинг ҳаёти, фаолияти, ижодини чуқур ўрганиш юзасидан олиб борилган амалий саъй-ҳаракатлар натижасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзи туғилиб ўсган юртга, киндик қони тўкилган Андижонга руҳан ва маънан қайтди.

Юртбошимиз Андижон вилоятига ташрифи доирасида ўтказилган йиғилишда  Бобуршоҳ фаолияти ва ижодига юксак баҳо беради. Хусусан, ана шу берилган баҳо баробарида Бобур номли халқаро жамоат фонди фаолиятини ҳам алоҳида эътироф этди. Бу албатта, зиммамизга янада улкан масъулият юклайди ҳамда ўз олдимизга қўйган вазифаларни бажаришда бутун жамоамиз аъзоларига куч-қувват ва шижоат бағишлайди.  

Заҳириддин Муҳаммад Бобур – Андижон фарзанди. 1992 йили Бобур номли халқаро жамоат фондига айнан Андижонда асос солиниши ҳам бежиз эмас. Мана 30 йилдан ошибдики, Бобур подшоҳ ва бобурийлар қолдирган илмий-маънавий меросини излаб топиш, уларнинг нусхаларини ватанга қайтариш йўлида фонд вакиллари тинмай изланмоқда, меҳнат қилмоқда. Изланишлар, олиб борилган ўрганишлар, тадқиқотлар натижасида 50 дан зиёд китоблар, Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси нашр этилди, “Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурийлар” номли беш жилддан иборат библиографик мақолалар тўплами дунё юзини кўрди. Бобурнинг танланган асарлари – “Бобур куллиёт”и олти жилдда мужассамлаштирилди.

Шунингдек, “Бобур ва жаҳон маданияти”, “Андижон шаҳарсозлик маданияти тарихи” музейлари барпо этилди, “бабурид.уз” халқаро бобуршунослик илмий электрон платформаси яратилди. Бобур ва бобурийлар меросини ўрганиш, тарғиб этиш йўлида самарали фаолият юритаётган фонднинг 30 га яқин халқаро бўлимлари очилди. 

Фонд томонидан ташкил этилган халқаро илмий экспедициялар натижасида дунёнинг турли ҳудудларига дафн этилган халқимизнинг буюк аждодлари қабр-мақбаралари излаб топилди, ободонлаштирилди. Бу борадаги ишлар яна давом этмоқда.

Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида туб ўзгаришлар, янгиланишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, юртни обод қилиш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари самараси ўлароқ, Ватанимиз иқтисодиёти, халқимизнинг турмуш фаровонлиги янада юқори босқичга кўтарилмоқда. Жумладан, кўҳна ва ҳамиша навқирон Андижонда барпо этилган Янги Андижон шаҳри ҳам ана шу йўналишдаги бунёдкорлик ишларига бир мисолдир.  

Куни кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев вилоятимизга ташрифи доирасида фаоллар билан ўтказган учрашувида Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида унинг “зоди-буди” бўлган Андижонда барпо этилган Янги Андижон шаҳрига Бобур номини бериш ҳақидаги таклифи Бобур ихлосманди ва бобурсевар инсон сифатида, айниқса, мени беҳад қувонтирди. Очиғи, мен ва мен каби кўплаб андижонлик нуронийлар ҳамиша Андижондаги бирон-бир ҳудудни Бобур подшоҳ номи билан аталишини ният қилар эдик. Юртбошимизнинг ушбу таклифи қалбимиздаги азалий истагимизнинг рўёби бўлди. Қолаверса, бу таклиф Бобур авлодиман, деб юрган бутун андижонликларни чексиз қувонтирди. Ушбу хайрли ташаббус, шубҳасиз, юртдошларимиз қалбига фахр-ифтихор туйғусини солади, уларни янгидан-янги марралар сари илҳомлантиради.

[gallery-22911]

Замонавий архитектура элементларини, кўп қаватли, маҳобатли биноларни, Бобур подшоҳ муҳташам ҳайкалини ўзида мужассам қиладиган, юртбошимиз таъкидлаганларидек: “миллий маданият ва санъатимиз, ўзбекона меҳмондўстлик, бағрикенглик ва ҳамкорликни акс эттирадиган” Бобур шаҳри юртимизнинг энг обод, халқимизнинг севимли гўшаларидан бирига айланишига ишонаман.  

Бунинг учун андижонликлар ва бобуршунос олимлар номидан Президентимизга чуқур миннатдорчилик билдираман.  

Зокиржон Машрабов,

Бобур номли халқаро жамоат фонди раиси,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобур шаҳри юртимизнинг энг обод манзилларидан бири бўлади