Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллигига

Мен ўзбек мумтоз адабиётининг буюк вакилларидан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди билан ўтган асрнинг 60-йилларида, Фарғона давлат педагогика институтининг (ҳозирги университет) тарих-филология факультетида ўқиб юрган пайтимда танишганман. Бизга тарих, адабиётшунослик, тилшунослик фанларидан сабоқ берадиган устозларимиз ғоят билимдон, сўзамол ва янгича фикрлайдиган олимлар эди. Уларнинг дарсда айтган айрим фикрлари ёшлигидан шўро мафкураси таъсирида тарбияланиб вояга етган биздек ёш, анчайин ғўр, оми талабаларни ҳайратга соларди. Масалан, тарих фанидан сабоқ берган кичик бўйли, миқти гавдали устозимиз доцент Акбарали Умаралиев илк дарсидаёқ “Тарих ёлғонни ёқтирмайди, ҳақиқатнинг кўзига тик қараш керак. Қачонлардир ёлғони фош бўлади. Масалан, Россия империяси  Ўрта Осиёни ўзига қўшиб олмаган,  балки босиб олган” деганида “Домламиз сиёсатга қарши гапирди-ёв” деб даҳшатга тушганмиз. Ёки йирик адабиётшунос, ўзбек мумтоз адабиётининг катта билимдони Акрамжон Иброҳимов сира қўрқмай ўша пайтда  Шўро адабиёти дарсликларида “диний-мистик”, “феодал-клерикал”, “сарой” адабиёти вакиллари сифатида  камситилган Шайх Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқўрғоний, Носириддин Рабғўзий кабилар ижоди бўйича эҳтирос билан ёниб маълумот берардилар. Буларсиз ўзбек адабиёти тарихини тўла тасаввур этиб бўлмаслигига, тарих эса ёлғонни эмас, балки ҳақиқатни ёзишга масъул эканлигига ишонтирарди. Мен ўрта таълим мактаби дастурига киритилмаган Бобур ижоди билан ҳам ана шу устозим Акрамжон Иброҳимов орқали хабардор бўлдим ва бир умр унинг шайдосига айландим.

Устозимиз синов ва имтиҳонларда ёддан шеър ўқиб беришни талаб қиларди. Шеър ёдламаган, уни таҳлил қилиб бермаган талабанинг ижобий баҳо олиши амримаҳол эди. Устознинг бу феълини юқори курс талаба-ларидан эшитиб олганимиз туфайли эртадан кечгача ғазал ва рубоий ёдлардик. Домла кўп шеър ёдлаганларни жуда ёқтирар, қанча вақт кетса ҳам индамай эшитардилар ва охирида мақтаб-мақтаб баҳо қўярдилар. Тўғриси, устоздан “аъло” баҳо олиш жуда қийин эди. Буни яхши билганимдан дарсда ўтилган шоирларнинг ҳар биридан камида 10-15 тадан шеър ёдлаб олардим. 1-курснинг 2-семестрида “Ўзбек адабиёти тарихи” фанидан имтиҳон бўлди. Одатдагидек, устозимиз стол устига синов билетларини ёйиб қўйдилар. Ҳар биримиз биттадан олиб, тайёрлик кўра бошладик. Иқболимни қарангки, менга “Бобур лирикаси” деган савол тушибди! Ғоят хурсанд бўлдим, негаки, ўша пайтда Бобурнинг радиодан кунига камида  ўн марталаб янграйдиган “Қаро зулфинг”, “Қолдиму”, “Топмадим” каби ғазалларига басталанган қўшиқларни ёдлаб, ўзимча хиргойи қилиб юрардим. Билетдаги “Энг қадимги ёзма адабий ёдгорликлар” ҳақида апил-тапил гапирдим-да, домламнинг “Тўхтанг” дейишини ҳам кутмай, “Иккинчи савол. Бобур лирикаси” деб эълон қилдим. Домла “Ўҳ!” дедилар-да, бир қимирлаб, стулга жойлашиброқ ўтирдилар ва “Бошланг!” дегандек бош ирғадилар. Шундан сўнг иштиёқ билан Бобурнинг лирик мероси, ундаги жанрлар, мавзуси, лирик қаҳрамон, Ватан, ёр образлари ҳақида жўшиб гап бошладим. Шоирнинг ҳар бир ғазалида ўзининг ҳаёт йўли, кўрган-кечирганлари, бошидан ўтган воқеалар акс этишини айтиб, “Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму? Хаста кўнглим чекмаган дарду балоси қолдиму?” матлаъси билан бошланувчи ғазалини ўқий бошладим.Бирдан эсимдан чиқиб қолса бўладими? Шунча такрорлайман, қани кейинги банд ёдимга келса?! Домла эса менга далда бериб, “Ҳа, нега жимиб қолдингиз? Айтмайсизми?” деб турибдилар. Охири ичимда қўшиғини айта бошладим ва бирдан кейинги мисралар ҳам қуйилиб келди. Шундай вазиятда шоирнинг жуда кўп ғазал, рубоий, туюқларидан ўқидим. Устозим хурсанд бўлиб “аъло” қўйдилар.

Маълумки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазрат Алишер Навоийдан кейин  мумтоз адабиётимизнинг улуғ вакилларидан бири ҳисобланади. Буни мен кейинроқ, шу даргоҳда ишлаб юрган йилларимда унинг ижоди билан танишганим сари чуқурроқ англай бошладим. Бобур чиндан ҳам буюк Шарқ адабиётига ҳам шакл, ҳам мазмун, ҳам мавзу ва муаммолар кўламининг кенглиги жиҳатидан ўзига хос санъткор сифатида кириб келди. Унинг бу фазилатини Алишер Навоийнинг ижодий мероси билан қиёсласак, янада аниқроқ кўзга ташланади. Ҳазрат ижоди билан таниш ўқувчи Бобурнинг содда, тушунарли, айнан ҳозирги кунда истифода этилаётган халқ жонли сўзлашув нутқига оид сўз ва ибораларни кўриб, улар ўртасида катта фарқ борлигини сезади. Бу менимча, ўз замонида шаклланган адабий муҳит услуби билан боғлиқ бўлса керак. Ундоғ десам, Навоийдан олдинроқ, ҳатто бир даврда яшаган Саккокий, Атоий, Лутфийлар услуби ҳам содда ва тушунарли эканлиги билан эътиборни тортади. Бунинг устига Бобур бутун умри давомида юртма-юрт кезди, ўз Ватанидан айрилиб, чет ўлкаларда яшашга мажбур бўлди. Бу ердаги омма билан мулоқот қилиш учун уларнинг тилини ўрганди. Саройда ишлаган ўша миллат вакиллари билан ўша тилда гаплашишни одат қилди. Бу шубҳасиз, унинг ўз она тили бойликларини мукаммал билишига халақит бермаслиги мумкин эмасди. Бироқ Бобур ҳазратлари бундай тўсиқларни мардонавор енгиб ўтдилар. Шу боисдан ул зотнинг мероси ҳозирги ўзбек адабий тилининг энг гўзал намуналари сифатида ўрганилишга арзийди.  

Дадил айтиш мумкинки, Бобур ҳам худди устози Алишер Навоий сингари ўзининг мумтоз шеъриятга олиб кирган кўплаб янгиликлари билан ажралиб туради. У Шарқ лирик шеъриятининг барча жанрларида ижодий ислоҳотларни амалга оширди. Бу борадаги хизматлари уни ҳам бемалол реформатор ижодкор, новатор санъаткор деб аташимизга ҳуқуқ бера олади. Бу янгиликлар биринчи галда Бобур қаламига мансуб барча тур ва жанрларда яратилган катта-кичик асарларнинг ихчамлигида, сўзни тежаб ишлатишида, араб, форс тилларига хос сўзлардан кўра ўзбек  халқ жонли сўзлашув нутқига оид сўз ва иборалардан унумли фойдаланишида, тасвирнинг лўндалигида кўзга яққол ташланади.  

Бобур ғазалларига хос биринчи янгилик уларнинг ихчамлигидир. Шоир  ғазалларининг кўпи 5 байтдан ошмайди. Энг катта ғазали 8 ё 9 байтдан иборат. Навоийда эса 5-6 байтлик ғазаллар учрамайди, улар камида 8, кўпи 9-14 байтгача давом этади. Бобурнинг лирик ва эпик асарлари марказида унинг шахси биринчи ўринда туради. Қарийб ҳаммасида лирик “мен”нинг ҳис-туйғулари, қалб изтироблари, кўрган-кечирганлари ифодаланган.  Бобурнинг ҳар бир асарида унинг шахсий ҳаётига оид факт ва рақамларни, бошидан кечирган воқеаларнинг бадиий ифодасини кўрамиз. Асарларида баён қилинган воқеа-ҳодисалар, факт ва рақамлар орқали бемалол муаллиф ҳаёти ва ижодини тиклаш мумкин. Шунинг учун санъаткор қаламига мансуб меросни сира иккиланмай XV асрнинг сўнгги, XV1 асрнинг дастлабки чорагида кечган Бобур ҳаётининг ҳасби ҳоли, йилномаси деб атасак бўлади. Улуғ сўз санъаткори ижодига хос бу ўлмас фазилат ўз даврида ҳам, сўнгги йилларда яшаган олимлар томонидан ҳам алоҳида таъкидланган. Зеро, бу фикримизни “Бобурнома”дан тортиб, ҳар бир ғазали, рубоий, туюқ ва қитъалари исботлаб турибди. Бобур қаламига мансуб бундай асарларни ўқиб, бемалол унинг ҳаёти қандай кечганлигини, шоир икки ўт орасида  қийналиб яшаганлигини ва бунинг туб сабабларини батафсил билиб оламиз.  

Бобурнинг барча ғазалларида изҳор ва инкор тасвири, “мен”, “сен” ва “у”нинг тақдири тазод санъати воситасида ифодаланади. Қарийб ҳар бир байтда бири иккинчисини инкор қилувчи ташбеҳлар, образлар, восита ва иборалар учрайди. Лекин лирик қаҳрамон ўзининг изҳорини инкор этувчи объектни қарғамайди, ундан  шикоят қилмайди, норози бўлмайди. Аксинча, “мен” “у”нинг инкоридан завқланади, висолидан умидвор бўлиб, тушкун-ликка тушмайди. Оллоҳ олдидаги бандалик, юрт олдидаги фарзандлик, маъшуқа ҳузуридаги ошиқлик бурчи уни умид билан яшашга ундайди. Натижада лирик қаҳрамон ўқувчи кўз ўнгида ўлмас оптимист, толмас интилувчи, иродали ошиқ қиёфасида намоён бўлади.

Ана шундай ғазалларидан бири ҳақида тўхталишни лозим топдим. Унда шоир бир йўла тўртта лирик образга мурожаат қилади. Булар Оллоҳ, Ватан,  маъшуқа ва кўнгилдир. Лирик қаҳрамоннинг мурожаати ҳар тўртала образга тенг қаратилади. Кўпинча бу образлар бирлашиб ҳам кетади ва бу ҳеч қандай тажжуб туғдирмайди. Биламизки, Бобур умр бўйи она юртидан айро яшади, сўнгги кунигача унинг висолига етишдан умидвор бўлди. Унинг ҳаёти мудом сарсон-саргардонликда, жанг майдонларида, ташвишу талошлар гирдобида ўтди. Баъзан, ёзганлари билан таниша туриб, “Бечора Бобур! Бирор кунини бемалол, беташвиш, оёғини узатиб, ҳузур-ҳаловатда ўтказганмикан?” деб ўйлаб қоламан ва бу саволимга жавоб тополмай қийналаман. Очиғи, ниятига етиш ғоят мушкул эди. Мен таҳлил қилмоқчи бўлган мана бу ғазалда лирик қаҳрамон-шоирнинг ичу тошини куйдирган ана шу дарднинг синтезлашган тасвирига гувоҳ бўламиз:

Агарчи сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкулдур,

Сенинг бирла чиқишмоқлик дағи бисёр мушкулдур.

Мизожинг нозику сен – тунд-у, мен бир беадаб телба,

Санга ҳолимни қилмоқ, эй пари, изҳор мушкулдур.

Не осиғ нола-ю фарёд хоболуд бахтимдин,

Бу унлар бирла чун қилмоқ ани бедор мушкулдур.

Манга осондурур бўлса, агар юз минг туман душман,

Вале бўлмоқ жаҳонда, эй кўнгул, беёр мушкулдур.

Висолинким тиларсен, нозини хуш кўргул, Бобур –  

Ки, олам боғида  топмоқ гули бехор мушкулдур.

Ажабки, Бобурнинг бу ноласи, фарёди,  умиди, орзуси – барчаси ана шу мушкул вазифани сабр-тоқат, чидам билан енгиш, ниятига етиш истаги билан синтезлашиб кетган. Атиги 5 байт, ўн мисра, 70 та сўздан иборат бўлган бу ихчам ғазалда олам-олам мазмун, ватанпарвар, инсонпарвар шоирнинг оташин туйғулари, изтироблари, нолаю фиғони жамланган.  Лирик қаҳрамон – Бобурнинг тортаётган азобини, изтиробини, ҳал этиб бўлмас мушкул ҳолатини соддагина қилиб қуйидагича ифодалаш мумкин: “Эй, Оллоҳим (Эй Ватан! Эй ёр! Эй кўнгил!)! Агар сенсиз сабр айлаш нечоғлик қийин бўлса, сенинг марҳаматингга эришиш ундан ҳам  мушкулдир. Чунки табиатинг шу қадар нозикки, тунд ҳолингни кўриб, мен бир беадаб телба ошиғинг ҳолимни изҳор этолмай қийналаман. Уйқусираб нолаю фарёд чекканимдан нима фойда? Ахир, бу ожизона товушим сени уйғота олмайди-ку! Аслида мен учун беҳисоб (сатрдаги “ўн минг туман” бир миллион ҳисобида) душманни енгиш Сенингдек ёрдан айрилишдан кўра осонроқдир. Эй, Бобур (“Эй, кўнгил”)! Агар ёринг (Оллоҳинг, Ватанинг) висолини тилар экансан, унинг нозу истиғносини ҳам хуш кўргил. Ахир, айтадилар-ку, “гул тикансиз бўлмайди” деб.”

Бу соддагина ғазалда ижодкор услубига хос ўнлаб фазилатларни кўриш мумкин. Бобур умрининг сўнггида энди она юрт висоли насиб этмаслигини англади, шекилли, ғазалларидан бирида бу кайфиятини қуйидагича баён қилди:

Ўтди эл бўлмоқдин ул ёш, мен қариғум ишқида,

Ўлганим яхши бу нав ар ўтса элликдин ёшим (205-б.).

Шоир авлиёлик қилган экан: Ватани висолини орзу қила-қила уч кам эллик ёшида боқий дунёга сафар қилди.

Хуллас, буюк реформатор ва толмас новатор санъаткор Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бадиий хазинасида ҳали изловчилар қадами етмаган ҳудудлар талайгина. Улар ўзининг кашф этилишини интизорлик билан кутиб турибди.

Йўлдошхўжа Солижонов,

Фарғона давлат университети профессори, филология фанлари доктори.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобур – реформатор ва новатор санъаткор